«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 11:04
ЎЗO‘Z

«Ўзбекистон» меҳмонхонаси сотувга қўйилди

12 фев, 15:03 6 214 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Ўзбекистон» меҳмонхонаси сотувга қўйилди Давлат «Ўзбекистон» меҳмонхонасидаги ўз улушини сотувга қўйди. Ҳозир меҳмонхона биносини бошқарувчи «Otel O’zbekiston» МЧЖ қўшма корхонасида 80,13% давлатга тегишлидир.

Бошланғич нарх - 33 миллион доллар. Максимал тўлов муддати - 3 йил. Харидор икки йил мобайнида 100 миллиард сўм маблағ киритиш бўйича инвестиция мажбуриятларини ўзига олиши керак. Бу маблағ меҳмонхонани модернизация ва агар зарурат туғилса, реконструкция қилиш учун керак.

Янги мулкдор 10 йил давомида фаолиятнинг асосий турини (меҳмонхона хизматлари) сақлаб қолиши, бино ташқи кўринишини ўзгартирмаслиги ва меҳмонхонани бошқариш учун энг яхши менежерларни жалб қилиши шарт. Танловда иштирок этиш учун дастлабки нархнинг камида 15 фоизи миқдорида гаров пули киритиш лозим.

Маълумот учун, «Ўзбекистон» меҳмонхонаси - Тошкент марказида 1974 йилда қурилган меҳмонхона. Ушбу тўрт юлдузли меҳмонхона ҳали ҳам шаҳарнинг энг таниқли объектларидан биридир. Меҳмонхонада 223 хона мавжуд.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 0
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 201
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 165
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 218
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 51
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 237
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 0
  • АҚШ сунъий интеллектга ядро қуроли устидан назоратни бермасликка чақирди 03 мая, 10:40 0
  • Европа Лигаси. “Байер” сафарда “Рома”ни таслим этди, “Марсель” эса “Аталанта” билан дуранг ўйнади 03 мая, 09:34 15
  • U23 Осиё кубоги. Бугун финал! Ўзбекистон терма жамоаси Японияга қарши ўйнайди 03 мая, 09:24 45
  • Макрон француз қўшинларини Украинага юбориш шартларини айтди 03 мая, 09:09 57
  • Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди 03 мая, 09:05 14
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 243
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 219
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 334
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 105
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 126
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 209
  • Бўлимлар