«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 01:08
ЎЗO‘Z

“Рақамингизни айтинг, ҳозироқ клик қивораман”

11 фев, 21:39 7 477 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Рақамингизни айтинг, ҳозироқ клик қивораман” Автобусда кондукторнинг шанғиллаган овози эшитилди. Ўша томонга қарадим. Кўринишидан талаба бир йигит билан тортишяпти:
– Эрталаб шошилганда чўнтакка пул солиш эсдан чиқибди.
– Эркак киши, пулингга қараб кейин чиқсанг бўлмайдими?
– Опа, узр, телефонимда Click бор. Рақамингизни беринг, ўтказвораман.
– Клик-мликингни бошимга ураманми, пулни тўла!
Кондукторнинг олдига бориб, пулни мен тўлаб юборишимни айтдим.
– Йўқ, ўзи тўласин, булар ўзи шунақа. Доим шунақа қилади...
Йигит раҳмат айтди. "Рақамингизни айтинг, ҳозироқ клик қивораман", деди. Йўқ дедим.
* * *
Ўзим ҳам бунақа ҳолатга тушганман. Яхшиямки, кондуктор олдимга келмаган. Дўстимга қўнғироқ қилиб бекатга пул билан чиқиб туришини сўраганман. Бир марта йўловчилардан бири мендан чипта учун нақд пул бериб турсам, пластик ёки телефонга ўтказиб юборишимни сўраган.
* * *
Биринчи марта Туркияга борганимда, карта сотиб олишни, транспорт билан боғлиқ тартиб-қоидаларни билмасдим. Биринчи марта метрога тушарканман, йўловчилардан жетонни қаердан сотиб олиш кераклигини сўрадим. Бир турк йигити "Кел, кел" деди-да, пластигини турникетга икки марта текизиб, ўтавер деди. Тушунмай, "қардош, неча пул бўлди?" деб чўнтак ковлаётгандим, йигит "керак эмас, соғ бўл" деб кетиб қолди.

Иккинчи марта трамвайга тушишда жетон оладиган жой қидирдим. Пул соладиган жойига ўн лиралик тиқсам, қабул қилмади. Нима қилай экан, деб турсам, бир ўрта ёшли киши келди-да, "юр, қардошим" деб пластигидан ўтказиб юборди. Унга раҳмат айтиб, "пулингизни тўлай" дегандим, "йўқ, дуо қилиб қўйсанг бўлди" деди. Бошқача бўлиб кетдим.

Кейин ўзим ҳам транспорт пластик картасидан сотиб олдим. Бир марта автобусда менга ҳам бир талаба мурожаат қилди. Картасида пул қолмаган экан, тўлаб юбордим.

Бу табиий ҳолат, жанжал йўқ, тўполон йўқ. Ҳамма хурсанд. Юқоридаги воқеадан сўнг шу ёдимга тушганди.
Давронбек ТОЖИАЛИЕВ

Манба: Azon.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 0
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 198
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 65
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 104
  • Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди 27 апр, 13:24 147
  • Шифокор депрессияга учраганларни машина ҳайдашдан воз кечишга чақирди 27 апр, 12:35 42
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 0
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 0
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 0
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 2
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 14
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 24
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 32
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 80
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 72
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 101
  • Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди 27 апр, 21:24 345
  • Олмаотада автобус ҳайдовчисини уриб, фожиали ЙТҲ сабабчиси бўлган йўловчига ҳукм ўқилди 27 апр, 20:50 120
  • Бўлимлар