«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 03:50
ЎЗO‘Z

Ҳарбий пенсионерлар энди жамоат тартибини сақлашга жалб этилади

08 фев, 21:56 5 548 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳарбий пенсионерлар энди жамоат тартибини сақлашга жалб этилади Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ишлар органлари томонидан жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги хизматларни кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлигининг 2019 йил 1 майдан:

2020 йил май ойига қадар Тошкент вилоятида тажриба тариқасида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ оммавий тадбирларга шу жумладан, қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган тадбирларга (жамоат тадбирларига) Ички ишлар ва Мудофаа вазирликларининг ишламайдиган пенсионерларини 2 ҳафтадан кам бўлмаган, лекин 6 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга шартнома асосида жалб этиш;

пенсионерларга шартнома асосида ҳақ тўлашни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга ошириш тўғрисидаги таклифлари маъқулланиши мумкин.

Жамоат тартибини сақлаш билан боғлиқ оммавий тадбирларга, шу жумладан қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган жамоат тадбирларига жалб этилган пенсионерларининг иш ҳақи тўлови Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги 799-сон қарори билан тасдиқланган «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисида низом»да белгиланган тартибда амалга оширилади.

Белгиланишича, Тошкент вилоятида пенсионерларни жамоат тадбирларига жамғарма ҳисобидан жалб этиш қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади:

а) Тошкент вилояти туман (шаҳар)лари ички ишлар бўлимлари:
- пенсионерларни жамоат тадбирларига жалб этишда буюртмачи сифатида иштирок этадилар;
- пенсионерлар ўртасида тарғибот ишларини ўтказадилар ҳамда жамоат тадбирларида иштирок этиш истагини билдирган пенсионерларнинг рўйхатини юритадилар;
- жамоат тадбири бошланишидан камида ўн беш кун олдин буюртмани шакллантириб, Тошкент вилояти ички ишлар бошқармасига тақдим этадилар;
- пенсионерлар билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома тузадилар;

б) Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси:
- туман (шаҳар) ички ишлар бўлимларидан келиб тушган буюртмаларни умумлаштириб, жамоат тадбирлари рўйхатини шакллантиради;
- йиғма буюртмани туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига тақдим этади;
- туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари билан жамоат тадбирларини ташкил этиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шартномалар тузади;
- туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига ўтган ой учун жамоат тадбирларида иштирок этган пенсионерларни амалда қатнашган кунлари бўйича тасдиқланган табель ва иш ҳақи ҳисобланганлиги бўйича қайдномаларни тақдим этади;
- туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан шартномага асосан жамоат тадбирларига жалб этилган пенсионерларнинг иш ҳақи учун ўтказилган тўловларни пенсионерларга ўз вақтида етказилишини таъминлайди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 24
  • Хотира – абадий, қадр – муқаддас! 07 мая, 20:23 30
  • Шавкат Мирзиёев бешта давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди 07 мая, 19:36 29
  • АҚШ элчиси «оддий, аммо инқилобий ғоя» ҳақида гапирди 07 мая, 19:08 100
  • Республика тез тиббий ёрдам маркази филиали амалдори қўлга олинди 07 мая, 17:45 147
  • Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят содир этган 33 ходим қайта ишга кириб, яна жиноятга қўл урган 07 мая, 14:04 94
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди” 08 мая, 00:13 18
  • Путин тактик ядро қуроли билан машғулот ўтказишни буюрди. Бу нимани англатади? 07 мая, 23:49 68
  • Apple янги iPad Air ва iPad Pro тақдимотини ўтказди 07 мая, 23:25 17
  • Миржалол Қосимов: "Ўйинни ташлаб юбормай, охиригача курашганимиз мени қувонтирди" 07 мая, 23:03 42
  • Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик" 07 мая, 22:44 74
  • Куба президенти ҳарбий парадда иштирок этиш учун Москвага келди 07 мая, 22:16 69
  • Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди 07 мая, 21:55 100
  • Америкаликларнинг 60 фоиздан ортиғи АҚШ президентининг иқтисодий ислоҳотларидан норози бўлмоқда 07 мая, 21:30 43
  • Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди 07 мая, 21:11 84
  • Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин 07 мая, 21:01 64
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 24
  • Суперлига. "Пахтакор" 7 та гол урилган ўйинда "Металлург"ни мағлуб этди 07 мая, 20:32 53
  • Бўлимлар