«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 19:43
ЎЗO‘Z

Вазир ўринбосари туркиялик инвестор Ахмет Демирнинг айбловига жавоб қайтарди

01 фев, 18:24 5 819 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Вазир ўринбосари туркиялик инвестор Ахмет Демирнинг айбловига жавоб қайтарди Туркиялик тадбиркор Ахмет Демир «Халқ сўзи» нашрига берган интервьюсида «Чорсу» меҳмонхонаси реконструкцияси нима учун оқсаётгани ҳақида гапириб, бу жараёнда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва бошқа мутасаддиларни айблаган эди.

31 январь куни Tashkent City халқаро ишбилармонлик марказида ўтказилган матбуот анжуманида туркиялик тадбиркорнинг эътирозларига жавоб берилди, деб хабар берди «Дарё» нашри.

Хусусан, Ўзбекистон Иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Ғуломовнинг айтишича, Аҳмет Демир «Чорсу» меҳмонхонаси бўйича ўз инвестиция мажбуриятларини ҳамон бажармаган.2017 йилда

Demir Group компанияси 2017 йилнинг сентябрь ойида «Чорсу» меҳмонхонаси биносини камида 33 миллион доллар миқдорида инвестиция мажбуриятларини бажариш шарти билан нол харид қийматида сотиб олди.

«Мана Tashkent City. У қурилмоқда, лотлар бунёд этиляпти. Ундан ярим километр масофада жойлашган ‘Чорсу’ меҳмонхонасини олайлик. 20 йилдан бери қурилмоқда. Туркиялик тадбиркорга уни бепул берганмиз.

Тўрт юлдузли меҳмонхона ваъда қилишганди, катта ваъдалар берилган, 30 миллион хорижий инвестициялар айтилган. Натижани кўряпмиз. Ваъдани бажариш ўрнига, ўзбек банклари пул бермагани, шунинг учун муддатлар кечикаётгани ҳақида гапирмоқда. Бу ерда ўзбек банкларининг нима алоқаси бор? Инвестор мажбуриятларни ўз зиммасига олган», — дейди Равшан Ғуломов.

«Энг катта муаммо - қоғозбозлик. Бизга қўшимча ер керак, сабаби меҳмонхона камида тўрт юлдузли бўлиб, 350 та хонадан иборат бўлади. Хорижлик ҳамкорларимиз бундай йирик иншоотда намунали хизмат кўрсатиш учун 2 гектарлик майдон камлик қилишини айтишганди. Шундан сўнг биз Тошкент шаҳар ҳокимияти ва бошқа мутасаддиларга қўшимча ер майдони ажратиш бўйича мурожаат этгандик. Натижада яна 3 гектар ер қўшиб берилиши ваъда қилиниб, бу ҳақда давлат раҳбарининг қарори ҳам чиқди», — деган эди Ахмет Демир ўз интервьюсида.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 10
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 16
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 29
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 162
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 310
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 93
  • Сўнгги янгиликлар
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 0
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 0
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 0
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 29
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 10
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 25
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 15
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 86
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 28
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 159
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 297
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 73
  • Бўлимлар