«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 11:37
ЎЗO‘Z

Ортиқхўжаев: "Нега мен Akfa акцияларини бериб юборишим керак?.."

31 янв, 22:03 5 998 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ортиқхўжаев: "Нега мен Akfa акцияларини бериб юборишим керак?.." Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев Tashkent City лойиҳасини амалга оширишда иштирок этаётган компанияларнинг айримлари унинг Akfa компаниясига тегишли эканини тасдиқлади. Шу билан бирга, у ҳоким сифатида тайинланаётганида Akfa Group ҳолдинг компанияси акцияларини сотиш талаб этилмаганини билдирди. Ортиқхўжаев бу ҳақда Tashkent City лойиҳасига доир ташкил этилган матбуот анжуманида баёнот берди, деб хабар қилмоқда Kun.uz нашри.

Шаҳар ҳокими OpenDemocracy сайтида эълон қилинган мақоладаги фактлар юзасидан берилган очиқловчи саволга жавоб берар экан, Akfa ҳолдинг компанияси қимматли қоғозларига эга эканини таъкидлади. У, шунингдек, ҳоким бўлиши, акциялардан воз кечишини англатмаслигини билдирди.

«Ҳақиқатдан Akfa 20 йиллик компаниям. Ўзим ташкил этганман компанияни. Тўғрисини айтсам, ҳоким бўлиш тушимга ҳам кирмаган. Ярим соат олдин эшитганман ҳоким бўлишимни. Аммо, 20 йиллик компанияни, тўғрисини айтаман, 31 минг ишчиси билан шундоқ ташлаб кетиш...

Мен ҳоким бўлганимда, президентимиз шу ерда (компанияда-таҳр.) орттирган тажрибаларингни, деб ҳоким сифатида тайинлаганлар. Компания бошқарувини бошқа инсонларга, шогирдларинга ташлаб кетгин, деган талаб бўлган. Лекин ҳиссангни бергин, деган талаб бўлмаган.

Агар, менда Boeing акцияси бўлса, ҳоким бўлиб, бериб юборишим керакми? Ёки Apple акцияси бўлса қўлимда, мен ишни бошқармайман у компанияда, ҳоким бўлдим, уни ҳам сотишим керакми?», - дея жавоб берди Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британиянинг OpenDemocracy сайти Tashkent City лойиҳаси таркибида барпо этилаётган 2та тураржой мажмуаларини сотиш билан шуғулланаётган Dream City Development сайти J-United корхонаси номига рўйхатдан ўтганини, бу юридик шахс эса, Ортиқхўжаевга тегишли экани ҳақида ёзган эди.

Tashkent City лойиҳаси сармоядорлари орасида, Akfa Dream World компанияси ҳам бўлиб, у Congress Hall ҳамда 5 юлдузли Hilton меҳмонхонасини барпо этмоқда. Ортиқхўжаевга кўра, ушбу икки бино барпо этилиб, фойдаланишга топширилгач, давлатга беғараз топширилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 0
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 1
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 108
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 111
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 215
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 0
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 1
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 0
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 3
  • Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео) 05 мая, 09:51 9
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 83
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 136
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 67
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 42
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 98
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 77
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди (видео) 05 мая, 05:12 42
  • Бўлимлар