«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 14:06
ЎЗO‘Z

Мактабларда таълим жараёнини ота-оналар томонидан онлайн кузатиш имкониятини яратиш таклиф этилмоқда

31 янв, 12:18 4 341 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Мактабларда таълим жараёнини ота-оналар томонидан онлайн кузатиш имкониятини яратиш таклиф этилмоқда “Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида таълим ва тарбия жараёнини ота-оналар томонидан онлайн кузатиш имкониятини яратиш ҳақида петиция пайдо бўлди.

Қайд этилишича, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида таълим ва тарбия жараёнини ота-оналар томонидан онлайн кузатишни йўлга қўйиш керак. Бунда ота-оналар ўз қўл телефонлари, смартфонлари ёки компьютерларидан фарзандининг машғулотлардаги иштирокини кузатиши мумкин. Бу орқали ҳар бир ота-она ўз фарзандининг мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида қандай таълим ва тарбия олаётганини, фарзандига қандай ўқитувчи ёки тарбиячилар дарс бериб, тарбиялаётганлигини кузатиш имкониятига эга бўлади.

Шунингдек, ўқитувчилар учун қулайлиги – ўқувчи ўзини ота-онаси кузатиб турганини ҳис қилиб туриши ва дарсларда ўзини кўрсатишга ҳаракат қилишидадир. Ўз навбатида дарсни ота-оналар кузатиб турганлигини ҳис қилган ўқитувчи ўз устида кўпроқ ишлашга, ўқувчиларга сифатли дарс ўтишга ҳаракат қилади.

“Ҳозирда кўплаб мактаб ва боғчаларга видео кузатув қурилмалари ўрнатилган. Уларнинг сонини ошириш (ҳар бир машғулот хонасига ўрнатиш) ва ота-оналарнинг видео кузатув қурилмаларидан масофавий онлайн фойдаланиш имкониятини яратиш керак”, – деб ёзади мурожаат муаллифи.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 14
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 20
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 132
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 100
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 71
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 115
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 10
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 21
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 14
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 15
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 109
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 155
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 58
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 20
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 124
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 94
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 132
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 100
  • Бўлимлар