«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 21:44
ЎЗO‘Z

Босқинчилардан бирини хонадон эгаси тутиб олди (видео)

26 янв, 16:10 6 007 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Босқинчилардан бирини хонадон эгаси тутиб олди (видео) Жорий йилнинг 16 январидан 17 январига ўтар кечаси соат 2:30 да 6 нафар шахслардан иборат жиноий гуруҳ юзларига ниқоб тақиб Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги хонадонлардан бирига бостириб киради. Улар қўлларига қўлқоп ва темир бўлаги ҳамда ёғочдан ясалган таёқ билан қуролланиб олишган бўлган. Бу ҳақда «Ўзбекистон24» телеканалида лавҳа намойиш этилди.

Босқинчиларнинг бу хатти-ҳаракати хонадонда ўрнатилган кузатув камерасига тушиб қолган. Жиноий гуруҳ аъзоларининг 4 нафари девор ошиб, ҳовлига киради ва ташқарида қолган 2 та шеригига дарвозани очиб беради. Бу пайтда хонадон эгалари уйда бўлишмаган. Уйда бўлган қоровул ва энага эса босқинчиларни сезишмаган.

Жиноий гуруҳ аъзолари ушбу хонадондан кўп миқдорда пулларни ва бошқа моддий бойликларни олиб кетмоқчи бўлиб турган вақтида уй эгаси келиб қолади.

Ташқарига чиққан қоровул босқинчиларни уй эгаси билан бирга келган меҳмон деб ўйлаб улар билан саломлашмоқчи бўлади. Босқинчилар эса унга турли тан жароҳатлари етказиб, қочишга тушишади. Хонадон эгаси уларнинг ортидан таъқиб қилиб, биттасини тутади ва ички ишлар ходимларига топширади.

Ҳодисадан хабардор бўлган ИИББ тезкор ходимлари ҳам зудлик билан воқеа жойига етиб келишган. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида жиноий гуруҳнинг бошқа аъзолари ҳам ўша куннинг ўзида ушланган.

Мазкур ҳолат бўйича ЖКнинг 164-моддаси 4-қисми (босқинчилик) бўйича жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 1
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 1
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 8
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 5
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 87
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 143
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 0
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 0
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 7
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 12
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 5
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 105
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 86
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 184
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 143
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 57
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 80
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 56
  • Бўлимлар