«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 18:18
ЎЗO‘Z

Фарғонада 3,5 млн долларни Қирғизистонга олиб чиқиб кетаётган шахслар ушланди (видео)

26 янв, 15:21 5 436 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Фарғонада 3,5 млн долларни Қирғизистонга олиб чиқиб кетаётган шахслар ушланди (видео) Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Фарғона - Юқори Водил йўналиши бўйича ҳаракатланаётган “Нексия” автомобили Водил йўлининг “Новкет” МФЙ ҳудудида тўхтатилди.

“Ўзбекистон 24” телеканалида эфирга узатилган лавҳада айтилишича, машина кўздан кечирилганда, унинг иситиш мосламаси ичида 23 та ўрамда АҚШ доллари борлиги аниқланган.

Маълум бўлишича, ушбу пуллар мазкур машинада кетаётган А.М.га тегишли бўлган. “Нексия” автомашинаси эгаси, Водил қишлоғида яшовчи А.Д.нинг айтишича, у 50 доллар эвазига А.М.ни Қўқон шаҳрига олиб бориб, ушбу валюталарни олиб келган.

Тезкор суриштирув давомида А.Д.нинг яшаш хонадонидан ҳам 24 та ўрамда бўлган АҚШ долларлари олинди. Шунингдек, А.М. ушбу валюталарни Қўқон шаҳрида Ў.Х.дан олганлиги аниқланди ва у ҳам ушланди.
Лавҳада айтилишича, ноқонуний пулларнинг умумий миқдори 1 млн 763 минг долларни ташкил қилган.

Яна бир ҳолат. Қирғизистонда туғилиб ўсган ва ҳозирда Фарғона вилояти Фарғона туманида истиқомат қилувчи 56 ёшли А.Ё.нинг автомашинаси ҳам кўздан кечирилганда, 35 дона ўрам топилди. Улар очиб текширилганда 1 млн 771 минг 650 АҚШ доллари борлиги маълум бўлди.

Аниқланишича, Бувайда туманида яшовчи Н.Ж. ушбу пулларни Тошкентдан Фарғонага келтириб берган. А.Ё. эса уларни ноқонуний йўллар орқали Қирғизистон Республикасига ўтказиб бериши керак бўлган.

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қонунбузарлардан жами 3 млн 534 минг 650 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди. Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан ДХХ Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ЖКнинг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ушбу пулларнинг ҳақиқий эгаларини аниқлаш бўйича ҳам зарур чоралар кўриляпти.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 18
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 72
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 39
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 40
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 43
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 37
  • Сўнгги янгиликлар
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 19
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 18
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 102
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 72
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 39
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 49
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 40
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 119
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 65
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 100
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 43
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 42
  • Бўлимлар