«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 22:55
ЎЗO‘Z

Ижара шартномасини давлат солиқ органларида ҳисобга қўйиш тартиби

20 янв, 13:20 6 390 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ижара шартномасини давлат солиқ органларида ҳисобга қўйиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 майдаги «Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2019 йил 1 январдан бошлаб ижара шартномаларини солиқ органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби ўрнатилди ва кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилинди.

Эндиликда кўчмас мулкни ижарага бермоқчи бўлган юридик ва жисмоний шахслар ўзларига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар ёки нотурар мулкларини ижарага беришда икки томонлама ижара шартномаси тузишлари ва шартномани давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйишлари шарт.

Хўш, янги тартибнинг афзаллиги нимада?

Аввало, кўчмас мулк ижара шартномаларини солиқ органларида ҳисобга қўйишнинг содда тизими яратилди. Унга мувофиқ, ижара шартномасини солиқ органларида ҳисобга қўйиш икки усулда:

- Давлат солиқ қўмитасининг My.soliq.uz сайтидаги «Ижара шартномаларини ҳисобга олиш» интерактив хизматлари орқали. Бу хизматдан туну-кун фойдаланиш имконияти мавжуд.

- Жисмоний шахснинг доимий яшаш, юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтган жойидаги давлат солиқ инспекцияларига ташриф буюрган ҳолда белгиланган шаклдаги сўровномани тақдим этиш орқали амалга оширилади.

Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси, Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбасининг хабар беришича, айни пайтда Андижон вилояти бўйича 797 нафар юридик ва жисмоний шахс ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйишди.

- Рўзғорга қўшимча даромад келиб тургани яхши, - дейди Андижон шаҳри 5-кичик даҳада яшовчи Елена Бурова. - Оилавий бюджетга ёрдам бўлсин деб ҳар йили 1-кичик даҳадаги квартирамга ижарачи қўярдим. Ўтган йили уй-жойни ижарага бериш шартномасини нотариал идора орқали тузганимда, давлат божи, пуллик хизмат ва шу каби барча харажатлар бўлиб, 232 минг сўмдан зиёд маблағ сарфлагандим. Ижара шартномасини давлат солиқ хизмати органлари орқали ҳисобга қўйиш ҳар томонлама қулай экан. 850 минг сўмлик ижара шартномаси тузган бўлсам-да, мендан ҳеч қандай ҳақ олинмади. Топган даромадимдан атиги 12 фоиз солиқ тўларканман. Яна бир афзаллиги даромадлар бўйича дастлабки декларацияни тақдим этишим ҳам шарт эмас экан.

Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартибига риоя этмаслик Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 159-1-моддасига асосан энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 124
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 45
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 88
  • Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди 27 апр, 13:24 125
  • Шифокор депрессияга учраганларни машина ҳайдашдан воз кечишга чақирди 27 апр, 12:35 36
  • Сурхондарё вилоятида ўрик пишди (фото) 27 апр, 10:37 115
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 7
  • Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди 27 апр, 21:24 62
  • Олмаотада автобус ҳайдовчисини уриб, фожиали ЙТҲ сабабчиси бўлган йўловчига ҳукм ўқилди 27 апр, 20:50 18
  • 17 ёшли ҳиндистонлик Доммаражу жаҳон шахмат тожи учун курашади 27 апр, 20:29 29
  • Қозоғистон “Толибон” учун рақамли бошқарувни йўлга қўйиш ва афғон мактабларини интернетга улашга тайёр 27 апр, 20:00 16
  • Марказий банк раиси: “Уй-жой учун ажратилаётган кредитлар фоизи пасайиши кутилмоқда” 27 апр, 19:36 60
  • Санкт-Петербургда 24 ёшли ўзбекистонлик йигит ўғирлаб кетилди 27 апр, 18:37 203
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 123
  • Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди" 27 апр, 17:52 182
  • Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз" 27 апр, 17:30 99
  • Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман" 27 апр, 17:22 77
  • Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди" 27 апр, 17:19 234
  • Бўлимлар