«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 22:41
ЎЗO‘Z

Бош прокуратура «террористик оқимга алоқадор» каби сунъий айбловлар аввал қўйилганини тан олди

19 янв, 21:05 4 337 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бош прокуратура «террористик оқимга алоқадор» каби сунъий айбловлар аввал қўйилганини тан олди Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини жиноий жавобгарликдан озод этиш ишлари бўйича махсус комиссия тузилди ва у фаолиятини бошлаган. Бу ҳақда Kun.uz нашри Бош прокуратура вакилига таяниб хабар бермоқда.

Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Сардор Каримовнинг айтишича, юқорида таснифланган гуруҳлар фаолиятига аралашиб қолган шахслар билан ҳар йўналишда профилактика иши бир хил давом этмоқда.

«Охирги икки йилда фаолияти тақиқланган ташкилотлардаги иштироки учун судланиб, жазони ўтаётган шахслар сони жами 100 фоиздан 30 фоизга камайди. Бунга оқлов, афв этиш йўллари ҳамда уларга қўйилган сунъий айбловларни олиб ташлаш билан эришилмоқда. Буларни инкор этмаймиз, бу (сунъий айбловлар эълон қилиниши – таҳр.) ҳам бўлган. Лекин охирги 1,5 йил давомида, бунақа ҳолатларга йўл қўйилмаётганини шу соҳани назорат қилаётган бошқарма бошлиғи сифатида таъкидлаб ўтмоқчиман.

Маҳкумларга нисбатан сунъий равишда интизомий жавобгарлик қўлланган, уларнинг енгиллаштирилган тизимга ўтказиш масаласида тақиқ бўлган. Бу ҳолатларга ҳам тўлиқ барҳам берилди», – дейди у.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг айтишича, жазони ўтаётган 3 минг 333 нафар, жумладан, фаолияти ман этилган ташкилотларга кириб қолган 646 нафар маҳкум афв этилиб, оиласи бағрига қайтарилди. 2018 йилда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган ва озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаган 136 нафар шахс афв этилди. Уларнинг 41 нафари айнан фаолияти тақиқланган ташкилотлар таркибида бўлганди.

Маълумот учун, сўнгги икки йилда 5 минг 462 нафар шахсга нисбатан терговда асоссиз қўйилган моддалар айбловдан чиқариб ташланди, 2 минг 449 нафар шахс эса суд залидан озод қилинди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 27
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 45
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 74
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 21
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 141
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 203
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 25
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 8
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 12
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 45
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 74
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 39
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 21
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 169
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 139
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 253
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 203
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 77
  • Бўлимлар