«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 07:59
ЎЗO‘Z

Ҳарбий хизматни ўтаган абитуриентларга алоҳида квоталар ажратилади

05 янв, 17:45 5 867 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳарбий хизматни ўтаган абитуриентларга алоҳида квоталар ажратилади Ўзбекистонда ҳарбий хизматни ўтаган абитуриентларга алоҳида квоталар ажратилади ва шу квота доирасида тест синовлари ўтказилади. Бу ҳақда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида айтилган.

Қайд этилишича, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада:
- ҳарбий хизматни ўтаган абитуриентларга тегишли ўқув йили учун тасдиқланадиган олий таълим муассасаларига қабул квоталари доирасида алоҳида квоталар ажратиш ва тест синовларини ўтказиш;
- ҳарбий қисм командирининг тавсияномаси фақат ҳарбий олийгоҳлар учун имтиёзга эга бўлиши назарда тутилади.

Бажариш муддати - 2019 йил 1 май, ижро учун масъуллар - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат тест маркази, Мудофаа вазирлиги, ДХХ, Миллий гвардия.

Шунингдек, умумий таълим, ўрта махсус ва олий таълим муассасаларининг моддий-техника базаси мустаҳкамланади ва илмий-ўқув жараёни сифати тубдан яхшиланади.

Бу борада 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг тармоқ жадваллари тайёрланади. Бунда Инвестиция дастурларига киритилган таълим муассасалари объектлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш чоралари назарда тутилади.

Бажариш муддати - йил давомида, ижро учун масъуллар - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 0
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 55
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 223
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 73
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 107
  • Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди 27 апр, 13:24 149
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 0
  • АҚШ Украинага Patriot ҳаво-мудофаа тизимларининг янги тўпламини етказиб беради 28 апр, 06:00 0
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 55
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 159
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 59
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 43
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 73
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 119
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 110
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 161
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 161
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 135
  • Бўлимлар