«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 01:43
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда фуқаролик паспорти ўзгарадими?

31 дек, 06:55 6 135 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда фуқаролик паспорти ўзгарадими? Фото: ЎзА
2011 йил намунасидаги Ўзбекистон фуқаросининг биометрик паспорти айни вақтда ҳар бир ўзбекистонликда бор. Энди ана шу биометрик паспортлар билан хайрлашамиз, дейилади ЎзА хабарида. Яъни 2019 йил 1 январидан бошлаб хорижга чиқиш учун алоҳида паспорт жорий этилади. 10 иш куни давомида тайёрлаб эгасига тутқазиладиган бу ҳужжат 16 ёшдан катталар учун 10 йил муддатга, вояга етмаган болалар учун 5 йил ва ундан кам муддатга берилади.

Унинг афзаллиги — ўзида электрон маълумотларни сақлайди ва бошқа ортиқча ҳужжатларни талаб қилмайди. Кўпчиликда савол пайдо бўлди: хорижий паспорт билан чет элга чиқиб кетаётганда ҳозирги биометрик паспортни топширишимиз керакми? Йўқ, иккала паспорт ҳам шахснинг ўзида сақланади.

Мутахассислар 1 январдан стикер, яъни рухсат бериш тизими умуман бекор қилиниб, чет элга чиқиш учун мазкур паспортнинг ўзи етарли бўлишини маълум қилмоқда. Жаҳон тажрибаси ўрганилганда, ички ва ташқи фойдаланиш учун икки хил ҳужжат юритилади ва бу Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО)нинг талаби ҳамдир. Халқаро андозаларга жавоб берадиган паспортни жорий этилиши хорижга чиқиш тартибини янада такомиллаштириб, хорижга чиқиш учун ҳужжатларни расмийлаштиришда бюрократик тўсиқлар ва коррупция ҳолатларининг олдини олади, ҳаракатланиш ҳужжатининг амал қилиш муддатини узайтиради, фуқароларнинг давлат чегарасидан ўтказиш пунктларида паспорт назоратидан ўтиш тартиб-таомилларини тубдан соддалаштиради.

Қайд этиш жоизки, бу паспорт алимент тўламаган ёки суд томонидан баъзи бир сабабларга кўра хорижга чиқиши та’қиланган фуқароларга расмийлаштирилмайди.

Ҳозирги паспортларнинг тақдири нима бўлади?

Маълумотларга кўра, улар ҳам 2021 йилга қадар амалда бўлади. Фуқаролар амалда қўлланилаётган 2011 йилги намунадаги биометрик паспортидан фойдаланган ҳолда мамлакатдан чиқиши мумкин. Амал қилиш муддати тугамаган стикер ёзуви мавжуд яшил паспортларимиз билан Ўзбекистондан визасиз бориш мумкин бўлган МДҲ давлатларига — Озарбайжон, Арманистон, Украина, Тожикистон, Қозоғистон, Россия, каби мамлакатларга бемалол бориш мумкин.

Шунингдек, хорижга чиқиш стикери ёпиштирилган 2011 йил намунадаги амалдаги биометрик паспорт билан ҳам стикернинг амал қилиш муддати тугагунга қадар хорижга чиқиб келиш мумкин. Стикер муддати тугагач, паспорт янги намунадаги паспортга алмаштирилади.

Нега улар айнан 2021 йилгача амалда бўлади? Чунки, ҳозирда мавжуд биометрик паспортимиз 2011 йилдан берила бошлаган эди. Уларнинг муддати ўн йил. Демак, икки йилдан сўнг мамлакатда амалдаги паспорт тизими, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ва бошқа шу турдаги шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳайдовчилик гувоҳномасидан ташқари) ўрнига идентификацион карталар бериш бошланади. Демак, ҳадемай ям-яшил паспорт билан хайрлашиб, янги қирмизи ранг хорижга чиқиш паспортига эга бўламиз.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 0
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 198
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 65
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 104
  • Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди 27 апр, 13:24 147
  • Шифокор депрессияга учраганларни машина ҳайдашдан воз кечишга чақирди 27 апр, 12:35 42
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 0
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 0
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 0
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 2
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 14
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 24
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 32
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 80
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 72
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 101
  • Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди 27 апр, 21:24 345
  • Олмаотада автобус ҳайдовчисини уриб, фожиали ЙТҲ сабабчиси бўлган йўловчига ҳукм ўқилди 27 апр, 20:50 120
  • Бўлимлар