«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 11:50
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди

28 дек, 10:51 3 098 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 декабрь куни Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Икки давлат раҳбарлари кириб келаётган Янги йил байрами билан бир-бирини қутлади, шунингдек, кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича истиқболли йўналишлар ва аниқ лойиҳаларни муҳокама қилди.

Қозоғистонда Ўзбекистон йили деб эълон қилинган 2018 йилда икки томонлама муносабатлар янгича суръат, сифат ва мазмун касб этгани чуқур мамнуният билан қайд этилди.

Кўп қиррали Ўзбекистон – Қозоғистон ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг таъсирчан механизмига айланган Ҳукуматлараро қўшма комиссия доирасида учрашувлар мунтазам ташкил қилинмоқда. Ноябрь ойида биринчи ҳудудлараро ҳамкорлик форуми муваффақиятли ўтди.

Ўзаро савдо ҳажми юқори суръатларда ўсиб бормоқда, машинасозлик, электротехника, озиқ-овқат саноати, туризм, транспорт ва логистика соҳаларида кооперация дастурлари ва лойиҳалари рўёбга чиқарилмоқда. Маданий-гуманитар алмашув дастури сермазмун бўлгани қайд этилди.

Ҳозирги пайтда 2019 йилда Ўзбекистонда Қозоғистон йилини ўтказиш доирасида қатор йирик тадбирларга тайёргарлик кўрилмоқда.

Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев қардош Ўзбекистон ва Қозоғистон халқлари манфаати йўлида кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик, шунингдек, стратегик шериклик муносабатларини бундан буён ҳам фаол ривожлантиришга интилиши қатъий эканини таъкидлашди.

Мулоқот сўнгида президентлар янги 2019 йилда мамлакатларимизга тинчлик, фаровонлик ва тараққиёт тилаб, халқларимизни яна бир бор самимий табриклади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қозоғистонда давлатлараро қидирувга берилган шахс Самарқандда ушланди 01 мая, 11:18 0
  • Тошкентда пулларни кўпайтириб беришини айтиб, фуқарони чув туширган трейдер ушланди 01 мая, 09:11 9
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 101
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 146
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 127
  • Тошкент вилоятида 17 та ноқонуний майнер давлатга 16 миллиард сўм зарар етказди 30 апр, 20:18 44
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иордан дарёси Ғарбий соҳилида фаластинлик талабалар немис дипломатини тадбирдан қувиб чиқарди 01 мая, 10:53 0
  • Украина 300 мингта дрон сотиб олиш учун пул ажратади 01 мая, 10:30 0
  • Украина Қримга ATACMS ракеталари билан ҳужум қилди 01 мая, 10:11 0
  • Binance асосчиси тўрт ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 01 мая, 10:06 0
  • Грузия пойтахтида намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашув юз берди 01 мая, 09:13 22
  • Тошкентда пулларни кўпайтириб беришини айтиб, фуқарони чув туширган трейдер ушланди 01 мая, 09:11 9
  • ЕЧЛ. “Бавария” ва “Реал” ўртасидаги дастлабки учрашувда жанговар дуранг қайд этилди 01 мая, 09:03 19
  • Пентагон раҳбари Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади 01 мая, 06:00 84
  • “Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди 01 мая, 00:40 463
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 101
  • Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат" 30 апр, 23:50 158
  • Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди 30 апр, 23:42 135
  • Бўлимлар