«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 00:30
ЎЗO‘Z

Бош прокуратура: Диндорларнинг "қора" рўйхати энди йўқ, урғу профилактикага берилмоқда

20 дек, 00:08 3 847 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бош прокуратура: Диндорларнинг "қора" рўйхати энди йўқ, урғу профилактикага берилмоқда Бош прокуратура халқ орасида авваллари "қора рўйхат" дея танилган рўйхат энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.

"Ўзбекистонда диний экстремизм йўлига кирганлар (гумонланаётганлар – T24 изоҳи) рўйхати йўқ. Яқинда қабул қилинган "Экстремизмга қарши кураш тўғрисида"ги қонун ҳам террорчилик ва экстремизмга қарши кураш усуллари ўзгараётганидан, урғу профилактикага берилаётганига далолатдир", деган Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари Эркин Йўлдошев 19 декабрь кунги халқаро пресс-клубда.

Бу маълумот "РИА Новости" журналисти Дмитрий Пивоваровнинг тақиқланган диний-экстремистик гуруҳларга алоқадорлар рўйхатида неча киши қолгани ҳақидаги саволига жавобан берилган.

Ўзбекистонда тақиқланган диний-экстремистик гуруҳларга алоқадорлар, мойиллик кўрсатганлар ёки адашиб қўшилиб қолган кишиларнинг рўйхатини олиб бориш амалиётига 2017 йилда барҳам берилган эди. Шу йили президент Шавкат Мирзиёев 1 сентябрь куни Тошкентдаги Хасти Имом масжиди ҳовлисидаги Бароқхон мадрасида имом хатиблар билан учрашуви чоғида “диний-экстремистик оқим аъзолари рўйхати”да бўлган 17 минг одамдан 16 минг нафари рўйхатдан ўчирилгани, уларнинг “нормал ҳаётга" қайтганини айтган.

"Диний оқимда турганлардан 16 мингини яна бир марта улар билан суҳбатлашиб, ҳаётини билиб, бу рўйхатдан чиқардик. Лекин уларни ташлаб қўйиш нотўғри бўлади. Энди шу 16 минг одамни тарбия қилишимиз, жамиятимизга киргизишимиз керак", деб таъкидлаган Мирзиёев имомлар билан учрашувда.

7 декабрь куни Конституция куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда президент Шавкат Мирзиёев жазони ўтаётган 3 минг 333 нафар, жумладан, фаолияти ман этилган ташкилотларга кириб қолган 646 нафар маҳкум афв этилиб, оиласи бағрига қайтарилганини айтган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 198
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 65
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 104
  • Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди 27 апр, 13:24 147
  • Шифокор депрессияга учраганларни машина ҳайдашдан воз кечишга чақирди 27 апр, 12:35 42
  • Сурхондарё вилоятида ўрик пишди (фото) 27 апр, 10:37 121
  • Сўнгги янгиликлар
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 0
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 2
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 14
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 24
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 32
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 80
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 72
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 101
  • Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди 27 апр, 21:24 345
  • Олмаотада автобус ҳайдовчисини уриб, фожиали ЙТҲ сабабчиси бўлган йўловчига ҳукм ўқилди 27 апр, 20:50 120
  • 17 ёшли ҳиндистонлик Доммаражу жаҳон шахмат тожи учун курашади 27 апр, 20:29 61
  • Қозоғистон “Толибон” учун рақамли бошқарувни йўлга қўйиш ва афғон мактабларини интернетга улашга тайёр 27 апр, 20:00 36
  • Бўлимлар