«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 01:52
ЎЗO‘Z

Боғчага бормайдиган болаларга мажбурий бошланғич таълим берилади

11 дек, 23:17 5 820 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Боғчага бормайдиган болаларга мажбурий бошланғич таълим берилади Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлашга босқичма-босқич ўтиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2018–2019 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона вилояти ҳамда Тошкент шаҳрида болаларни мажбурий таълимга бепул бир йиллик тайёрлашни жорий этиш тажриба лойиҳаси амалга оширилади.

Мазкур тажриба лойиҳасини амалга оширишда Мактабгача таълим вазирлигининг асосий вазифалари белгилаб берилди.

Шунингдек, қарор билан болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик бепул тайёрлаш тажриба гуруҳларини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомтасдиқланди.

Низомга кўра, тажриба гуруҳлари мактабгача таълим муассасаларига бормайдиган болаларга мактабгача таълим ва тарбия олишда ёрдам бериш, бунинг учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида ташкил этилади.

Тажриба гуруҳларида таълим-тарбия жараёнини йўлга қўйиш учун алоҳида хоналар ажратилади ва улардан фақат мақсадли фойдаланилади, зарур бўлса уларга алоҳида эшикдан кириш ташкил этилади.

Тажриба гуруҳларида жорий йилнинг 1 сентябрь кунида 5 ёшу 6 ойлик бўлган, мактабгача таълим муассасасига бормаётган болалар қабул қилинади.

Шунингдек, низомга кўра таълим-тарбия жараёни болаларнинг овқатланишини ташкил этиш шартисиз бир ҳафтада камида 15 соат (бир кунда 3-4 соат) ўқитишни назарда тутувчи мактабгача таълим муассасалари учун давлат ўқув дастури асосида ташкил этилади.

Битта гуруҳда болалар сони 30 нафардан ошмаслиги керак.

Мажбурий тайёрлов гуруҳлари учун 2018–2019 ўқув йили 2018 йил 10 декабрданбошланади ва 2019 йил 10 августда тамомланади.

Бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёргарликдан ўтган болаларга тегишли давлат намунасидаги сертификатлар берилади.

Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлашни жорий этиш бўйича тажриба лойиҳаси амалга ошириладиган ҳудудлар рўйхати қуйида келтирилган:

*) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги гуруҳлар сонига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 0
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 9
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 32
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 66
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 42
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 68
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 0
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 0
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 0
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 4
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 12
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 44
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 41
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 9
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 41
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 32
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 32
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 71
  • Бўлимлар