Жорий йилнинг ноябрь ойида мева-сабзавотлар орасида нархи энг кўп ошгани бодринг ва помидор бўлди. Бодринг нархи 2,3 баравар ошган бўлса, помидор 1,5 баравар қимматлаган. Давлат статистика қўмитасининг маълумотлари шундан
далолат беради.
Мева-сабзавотлар нархининг бир ой ичида кескин ошишига йиғим-терим мавсумининг якунланиши асосий омил бўлган. "Бироқ 2018 йилнинг ноябрь ойидаги бодринг нархи унинг 2017 йилнинг декабридаги нархидан 31,6 фоиз, помидор нархи эса 34,3 фоиз арзонроқдир", – дея таъкидланади маълумотда.
Мева ва сабзавотлар умумий нархи ноябрь ойида ўртача 6,5 фоиз ошган. Жорий йилнинг апрель ойида мева-сабзавотлар нархи бир ойда 19,5 фоиз ошган, август ойида эса нархлар 20,5 фоиз арзонлашган эди.
Умуман, ноябрь ойида Ўзбекистонда истеъмол нархлари 2,3 фоиз ошган.