«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 12:58
ЎЗO‘Z

Хорижликлардан "тонировка"​ учун йиғимни ундириш тартиби белгиланди

29 ноя, 22:30 3 357 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хорижликлардан "тонировка"​ учун йиғимни ундириш тартиби белгиланди Хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун мажбурий йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.

Низомга мувофиқ, хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситалари деганда, хорижий давлатларда рўйхатда турган, йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган, ўриндиқлар сони саккизтадан ошмайдиган, вазни 3,5 тоннагача бўлган, олд, ён ва орқа ойналаридан бири ёки бир нечтасининг туси ўзгартирилган автотранспорт воситалари тушунилади.

Ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларининг Ўзбекистонга вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун 15 АҚШ доллари миқдорида чегара божхона постидаги банк кассалари орқали мажбурий йиғим ундирилади. Кассада квитанция расмийлаштирилади ҳамда унинг бир нусхаси ҳайдовчига берилади.

Йўл-патруль хизмати ҳайдовчилардан мажбурий йиғимлар ундирилганлигини текшириш учун квитанция нусхасини кўради, мажбурий йиғимлар тўланмаганлиги аниқланганда маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилади.

Эслатиб ўтамиз техник регламентга мувофиқ бўлмаган кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали транспорт воситаларидан, худди шунингдек ҳайдовчининг ўрнидан теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қўшимча нарсалар ўрнатилган ёки қопламалар суртилган транспорт воситаларидан фойдаланиш энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, энг кам иш ҳақининг икки бараваримиқдорида жарима солишга сабаб бўлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 1
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 48
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 30
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 119
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 122
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 221
  • Сўнгги янгиликлар
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 17
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 9
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 46
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 28
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 30
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 26
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 49
  • Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео) 05 мая, 09:51 60
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 139
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 192
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 88
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 48
  • Бўлимлар