«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 21:03
ЎЗO‘Z

«Ўзбекнефтгаз»: «Газ заправка»ларга лимитдан ташқари ёқилғи етказиб берилади

29 ноя, 21:41 3 335 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Ўзбекнефтгаз»: «Газ заправка»ларга лимитдан ташқари ёқилғи етказиб берилади Автомобилларга метан газ қуйиш шохобчалари - АГТКСда газ танқис бўлишини олдини олиш мақсадида, «Ўзбекнефтгаз» ноябрь ойи учун қўшимча 40 миллион куб.м газни реализация қилиши маълум қилинди. Бу ҳақда жамият бошқарув раисининг ўринбосари Одил Темиров Kun.uz'га хабар берган.

«Бу ажратилган 40 миллион куб.м газ фақат АГТКС учун етказиб берилади. Бундан кўзланган мақсад - АГТКС ўтган ойда сотган газ ҳажмидан 10 фоиз ортиғи билан метан газни улгуржи нархда қабул қилиб олади ва танқислик бироз пасаяди», - дейди у.

Маълум қилинишича, лимитдан ортиқ олинган газ сарфи учун белгиланган коэффициентга етиб бормай, ҳисоб-китобни амалга ошириши учун аввалдан ўрнатилган лимитдан кўпроқ газ етказиб берилиши таъминланмоқда.

Бунга қадар, Молия вазирлиги ходими айни пайтда ушбу масала юзасидан амалдаги тартибга қўшимча ва ўзгартиш киритиш бўйича таклифлар кўриб чиқилаётганини маълум қилганди. Бу ўзгариш айнан лимитдан ортиқ олинган газ сарфи учун белгиланган коэффициент миқдорида акс этиши, миқдорнинг пасайтирилиши мумкин.

Агар кутилган ўзгариш вазирлик ходими таъкидлаганидек, лимитдан ортиқ олинган газ сарфи учун белгиланган коэффициент миқдори пасайтирилса, ўз-ўзидан «газ заправка»ларда нарх тушиши лозим.

«Ўзбекнефтгаз» эса ўзгартиш киритилгунча, истеъмол бозорини етарли газ билан таъминлашга киришган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 4
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 33
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 41
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 38
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 150
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 56
  • Сўнгги янгиликлар
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 0
  • Қуддусда Туркия фуқароси исроиллик полициячига пичоқ билан ҳужум қилди 03 мая, 20:30 0
  • Буюк Британия ва Украина 100 йиллик ҳамкорлик бўйича музокараларни бошлади 03 мая, 20:05 0
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 4
  • Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 11 поғонага пастлади 03 мая, 19:13 10
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 33
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 41
  • Усмон Тошев: "Олимпиадага чиққанимиздан 20 дақиқа ўтгач, кўплаб жамоалардан таклифлар тушди" 03 мая, 18:34 141
  • Сауль Альварес: "У ўз жангчисига тупуриб қўйган!" 03 мая, 18:26 34
  • ИШИДга алоқадорликда гумонланган ўзбекистонлик АҚШда 2 йил эркин яшагани аниқланди 03 мая, 18:21 62
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 38
  • “Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди? 03 мая, 16:31 238
  • Бўлимлар