«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 01:43
ЎЗO‘Z

Француз компаниялари Чорвоқ кўли атрофини ободонлаштириш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқади

27 ноя, 00:20 3 576 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Француз компаниялари Чорвоқ кўли атрофини ободонлаштириш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқади Француз компаниялари консорциуми "Orex Loisirs", "Compagnie des Alpes", "Geode", "Egis", "Epode" va "Patriarch" "Бўстонлиқ" туристик зонасини ободонлаштириш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқади. Мазкур лойиҳа жорий йилнинг 21 ноябрь куни Тошкент вилояти ва консорциум ўртасида имзоланган шартнома доирасида амалга оширилади. Бу ҳақда вилоят матбуот хизмати раҳбари Ойбек Мусурмонқулов хабар берди.

"Тошкент вилоятида алпинизм, сноуборд, аэронавигация, велосипед ва мотор спортини ривожлантириш учун барча имкониятлар мавжуд. Бундан ташқари, эко ва қишлоқ хўжалиги туризмини ривожлантириш учун ҳам имкониятлар бор. Бугунги кунда Бўстонлиқ, Паркент ва Оҳангарон туманларида 160 дан зиёд меҳмонхона қурилмоқда”, дейди Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Иброҳимов.

Франция консорциуми компаниялари Чорвоқ кўли атрофида қишки ва ёзги курорт – дам олиш зоналарини аниқлаш ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш билан шуғулланди.

Бундан ташқари, Франция ривожланиш агентлиги Чорвоқ тўғони учун бирлашган бошқарув режасини ҳам таклиф қилган. Мазкур режа туризм соҳасида сувдан фойдаланишни оптималлаштиришга имкон беради.

Шунингдек, Франциянинг туризм соҳасидаги мутахассислари Ўзбекистонда шаҳарсозликнинг турли моделларини тақдим этишлари ва инфратузилманинг даражасини ва нархини ҳисоблашлари мумкин. Бу ҳақда Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди.

Олдин хабар берилганидек, 19-21 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида туризм соҳасида биринчи халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтди. Унда хорижий ва маҳаллий инвесторлар билан қатор битимлар имзоланган.

"Orex Loisirs", "Compagnie des Alpes", "Geode", "Egis", "Epode" va "Patriarch" Нью-Йорк, Лондон, Франкфурт, Шанхай ва Дубайда ўз савдо офислари бўлган йирик француз туризм компаниялари ҳисобланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 84
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 89
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 124
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 30
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 178
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 244
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 18
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 23
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 51
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 16
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 30
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 86
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 115
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 84
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 20
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 28
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 89
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 124
  • Бўлимлар