«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 22:26
ЎЗO‘Z

Президент кейинги 2 йилда Мўйноқда янги шаҳарча қуришни топширди

15 ноя, 23:53 4 146 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент кейинги 2 йилда Мўйноқда янги шаҳарча қуришни топширди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кейинги икки йилда Мўйноқда 20 та кўп қаватли уй қуриш, янги шаҳарча барпо этиш бўйича топшириқ берган. Шу билан бирга, у ерда замонавий шаҳарсозликдаги барча янгиликларни жорий этиш, намунавий инфратузилма яратишни ҳам айтган, дея хабар беради президент матбуот хизмати.

15 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев Мўйноқ туманига борган. Давлат раҳбари лойиҳалар тақдимоти билан танишган. Мўйноқнинг мавжуд салоҳияти, табиий имкониятларидан фойдаланиб, ички бозорга керакли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича топшириқлар берган.

"Орол фожиасидан энг кўп зарар кўрган асли шу – Мўйноқ аҳолиси, – деган Шавкат Мирзиёев. – Уларнинг сабр-қаноати, ватанпарварлиги, меҳнаткашлиги учун раҳмат айтишимиз, шунга муносиб хизмат қилишимиз керак".

Мўйноқ Ўзбекистоннинг энг шимолий ҳудуди бўлиб, у ерда 30 мингдан зиёд аҳоли яшайди. Матбуот хизмати хабарига кўра, 2019 йилда Мўйноқ туманида яна кўплаб – саноат соҳасида 12 та, қишлоқ хўжалигида 5 та, хизмат кўрсатиш бўйича 14 та лойиҳа амалга оширилади.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Экология музейи залида маҳаллий аҳоли вакиллари билан ҳам учрашган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 8
  • Хотира – абадий, қадр – муқаддас! 07 мая, 20:23 14
  • Шавкат Мирзиёев бешта давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди 07 мая, 19:36 15
  • АҚШ элчиси «оддий, аммо инқилобий ғоя» ҳақида гапирди 07 мая, 19:08 65
  • Республика тез тиббий ёрдам маркази филиали амалдори қўлга олинди 07 мая, 17:45 119
  • Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят содир этган 33 ходим қайта ишга кириб, яна жиноятга қўл урган 07 мая, 14:04 88
  • Сўнгги янгиликлар
  • Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди 07 мая, 21:55 4
  • Америкаликларнинг 60 фоиздан ортиғи АҚШ президентининг иқтисодий ислоҳотларидан норози бўлмоқда 07 мая, 21:30 11
  • Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди 07 мая, 21:11 36
  • Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин 07 мая, 21:01 20
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 8
  • Суперлига. "Пахтакор" 7 та гол урилган ўйинда "Металлург"ни мағлуб этди 07 мая, 20:32 31
  • Хотира – абадий, қадр – муқаддас! 07 мая, 20:23 14
  • Осиё чемпионати. Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида учинчи бўлди 07 мая, 20:02 60
  • Шавкат Мирзиёев бешта давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди 07 мая, 19:36 15
  • АҚШ элчиси «оддий, аммо инқилобий ғоя» ҳақида гапирди 07 мая, 19:08 65
  • Овқат егингиз келмаслиги саломатликдаги жиддий ўзгаришлар аломати бўлиши мумкин 07 мая, 18:41 28
  • Файзуллаев Олимпиадада иштирок этиши борасидаги саволга нима деб жавоб берди? 07 мая, 18:18 131
  • Бўлимлар