«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 03:31
ЎЗO‘Z

Қашқадарёда 8-синф ўқувчиси ўзини осди

08 ноя, 09:18 7 958 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қашқадарёда 8-синф ўқувчиси ўзини осди 2 ноябрь куни Қарши тумани, «Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғинида яшаган, 2004 йилда туғилган, Қарши туманидаги 63-мактабнинг 8-синф ўқувчиси бўлган М.А ўзи истиқомат қилиб келган уй айвонига ўзини арқон билан осган деб ёзади Kun.uz нашри.

6 ноябрь куни Бош прокуратура Тезкор гуруҳ аъзолари томонидан вазият ўрганилди.

Бош прокуратура матбуот хизмати «Kun.uz»га маълум қилишича, ҳодиса содир бўлган жой Қарши тумани прокурори, туман ИИБ бошлиғи, туман ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари ва бошқа тезкор ходимлар иштирокида кўздан кечирилиб, процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши тумани халқ таълими бўлимига, вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий комиссиясига, туман ички ишлар бўлимига, «Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва Ёшлар иттифоқи туман кенгашига хизмат текширувлари тайинланган.

«Ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари ўтказмасдан туриб, қонуний тўхтамга келишнинг имконияти бўлмаганлиги сабабли Қарши тумани прокуратураси томонидан 06.11.2018 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 103-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.

Жиноят иши тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.

Аввалроқ ушбу ҳодиса ҳақида бир неча нашрларда ёзилганди.

М.А.нинг отаси Ж.А.нинг айтишича, унинг ўғли мактабда муттасил равишда камситилганига чидай олмасдан ўз жонига қасд қилган.

«Бир ой олдин синф раҳбари ўқувчиларга ўғлимнинг юзига тупуришни буюрган. Бу вақтда синфхонада мактаб директорининг ўринбосари ҳам бўлган. Доимий равишда камситилиши оқибатида ўғлим мактабга боришни истамай қўйди. У ўз жонига қасд қилишдан 2 кун олдин мактабга қатнашни тўхтатганди», дея отанинг сўзларини келтирган «CA-NEWS».

Маълумотларга кўра, айни вақтда 63-мактаб директори ўринбосари ва М.А ўқиган синф раҳбари ишдан бўшатилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 4
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 52
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 283
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 90
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 100
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 83
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 37
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 13
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 4
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 11
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 110
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 55
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 37
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 131
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 136
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 48
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 80
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 78
  • Бўлимлар