«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 01:32
ЎЗO‘Z

Алифбо ислоҳоти халқни саводсиз қиладими?

07 ноя, 21:20 18 970 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Алифбо ислоҳоти халқни саводсиз қиладими? Lotin yozuviga asoslangan ŏzbek alifbosini isloh qiliş kun tartibiga çiqqanidan sŏng, juda kŏpçilik bu haqida ijobiy fikrlarini aytişni boşladi. Tŏğri, jarayonlarni hamma ham xuşçaqçaqlik bilan kutib olmadi, ular yozuvdagi ŏzgarişlarni joiz emas, deb hisoblaşadi va bŏlayotgan işlardan jiğibiyroni çiqib yurişibdi.

E'tiroz bildiruvçilarning asosiy argumentlaridan biri – xalqni savodsiz qilişning nima keragi bor! Axir şundoq ham kŏp bora alifbomiz ŏzgargani yetmaydimi?

Xŏş, rostdan alifbo islohoti natijasida xalq savodsiz bŏlib qoladimi? Uşbu voqealar qay darajada xavotirli?

Uşbu maqolada şu haqida bir-ikki oğiz suhbat quramiz.

Мақоланинг дастлабки қисмини атайин ўзгариши кутилаётган алифбо бўйича ёздим. Энг аввало бир саволга жавоб берингчи: юқоридаги матнни ўқишга қийналдингизми? Ёки бирор жойи Сизга тушунарсиз бўлдими?

Ҳозир амалда бўлган алифбомиздан хабари борлар учун бу ёзувлар тушунарсиз бўлганига шахсан мен ишонмайман.

Ҳа, бир нарсани тан олиб айтиш керакки, жамиятда алифболар алмашуви ҳар доим ҳам осон кечмайди. Бу, айниқса, турли авлод вакиллари учун қийинчилик туғдиради. Масалан, ўзимиздан мисол олайлик. 1993 йилдаги қонун билан лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси жорий этилгач, йиллар ўтиб жамиятда лотин ёзувини ўқишни билмайдиган катта авлод ва кирилл алифбосини танимайдиган ёш авлод шаклланди. Хорижий тилда эмас, ўз она тилингда ёзилган ёзувни ўқишга қийналиш халқ учун ноқулайлик туғдириши шубҳасиз, албатта.

Аммо бугунги кунда лотин алифбосига киритилаётган ўзгаришлар халқни саводсиз қилиши ҳақидаги даъволарга қўшилиб бўлмайди.

Биринчидан, алифбо тўлиқлигича биридан бошқасига алмашиб кетаётгани йўқ. Шунчаки, 4 та ҳарфнинг шаклига жузъий ўзгариш киритилмоқда, холос. Бунинг натижасида халқ саводсиз бўлиб қолмайди.

Иккинчидан, алифбога мазмунан ўзгаришлар киритилмади, яъни ҳарфлар сони кўпаймади ёки камаймади, «Ж» ҳарфи «С» шаклида ёзиладиган бўлмади, унлилар икки-уч хил кўринишга ўзгартирилмади ва ҳ.к.

Учинчидан, ўзгараётган ҳарфлар ҳам мутлақо осмондан тушган ва халқ учун бегона ҳарфлар эмас. «Ŏŏ» ва «Ğğ» ҳарфларининг таклиф этилаётган ёзма шакли барчага яхши таниш, чунки ёзувда ушбу ҳарфларни айнан шу кўринишда ёзамиз. «Şş» ва «Çç» ҳарфларини 1993 йилдаги алифбони ўрганганлар яхши эслашади, кейинги авлоднинг аксарият қисми ҳам бу ҳарфларнинг «ш» ва «ч» эканлигидан хабардор.

Шунга кўра, алифбога киритилаётган ўзгаришлар халқни саводсиз қилади, деган иддаолар етарли асосга эга эмас. Бу гапларни ўзгаришларни унча хушламайдиган консерваторларнинг беозор хархашаси, деб қабул қилсак бўлади, ундан ортиғи эмас.

Vahima qiladigan joyi yŏq, işoning.
Хушнуд Худойбердиев,
huquqşunos, bloger




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 0
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 16
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 130
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 36
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 47
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 61
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 0
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 0
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 0
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 16
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 46
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 20
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 63
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 54
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 90
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 266
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 130
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 21
  • Бўлимлар