«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 13:34
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда гўшт йил бошидан буён ўртача 23 фоиз қимматлашди

02 ноя, 20:42 6 020 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда гўшт йил бошидан буён ўртача 23 фоиз қимматлашди Ўзбекистонда 2018 йил бошидан буён гўшт маҳсулотлари ўртача 23 фоиз ошди. Ушбу даврда айниқса мол гўшти ва қўй гўшти нархи сезиларли даражада ўсди.

Шундай қилиб, январь ойидан октябрь ойига қадар мол гўшти нархи (лаҳмдан ташқари) 24,1 фоиз, қўй гўшти нархи эса 22,6 фоиз ошган.

"Жорий йилнинг 10 ойи мобайнида гўшт маҳсулотлари учун нархлар динамикаси нотинг кўрсаткичларни қайд этган. Хусусан, чорва молларининг гўшт нархи июнь ойида юқори даражада ўсган. Бироқ товуқ гўшти нархи июль ойига қадар ҳар ойда пасайиб борган, аммо август ойидан бошлаб товуқ гўшти нархи ҳам сезиларли даражада кўтарила бошлаган", дейилади баёнотда.

Сентябрь ойига нисбатан жорий ойда парранда гўшти 4,4 фоиз, бройлер гўшти нархи эса 2 фоиз кўтарилган.

Бундан ташқари, октябрь ойида тухум нархи юқори даражада – 15,1 фоиз қимматлади. Йил бошида ушбу маҳсулот нархи 2017 йилга нисбатан 9 фоиз тушганди.

Ўзбекистонда октябрь ойида йиллик инфляция даражаси 16,3 фоизни ташкил этди. Товар ва хизматлар нархи ўртача 1,3 фоиз кўтарилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 33
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 122
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 260
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 76
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 112
  • Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди 27 апр, 13:24 156
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 0
  • “Байер” янги асрнинг янги рекордини ўрнатди 28 апр, 12:20 0
  • Ҳарри Кейн такрорланмас рекорд ўрнатди 28 апр, 12:00 0
  • Футзал, Осиё кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг Тожикистонга қарши асосий таркиби 28 апр, 11:52 2
  • Салоҳ ва Клопп ҳамманинг олдида баҳслашди. «Ливерпул»да яна йўқотиш 28 апр, 11:36 17
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 7
  • UFC Vegas 91. Ўзбекистонлик Богдан Гусков америкалик жангчини нокаутга учратди (видео) 28 апр, 10:49 32
  • Саиджамшид Жаъфаров қозоғистонлик рақибини мағлуб этиб, IBA Asia камарини қўлга киритди 28 апр, 10:43 13
  • Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди 28 апр, 09:34 42
  • Мурзоев: "Қайсидир маънода барибир Индонезия қулайроқ рақиб, биз мусобақа фаворитимиз" 28 апр, 08:51 130
  • Тожикистон ўз фуқароларини «ўта зарурат бўлмаса» Россияга бормасликка чақирди 28 апр, 08:41 78
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 33
  • Бўлимлар