«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 11:16
ЎЗO‘Z

Тошкентдаги фожиа бўйича ҳукумат комиссияси тузилди

31 окт, 15:00 4 380 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентдаги фожиа бўйича ҳукумат комиссияси тузилди Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Республика бош Давлат санитария врачи Сайдимурод Саидалиев Тошкент шаҳар Чилонзор туманида рўй берган заҳарланиш ҳолати тўғрисида расмий ахборот берди.

Қайд этилишича, хонадон эгасининг аёли 2018 йил 30 октябрь куни, тахминан соат 20:00да Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг рўпарасидаги миллий таомлар кафесидан 5 дона сихга тортилган қийма кабоб, тандир нон ва тўғраб, уксус солинган пиёз сотиб олиб, уйига олиб борган. Уларнинг уйи шу кафенинг яқинида жойлашган. Уйда аёлнинг ўзи, унинг – 1996 йил, 2001 йил, 2003 йилда туғилган қизлари ва 2012 йилда туғилган ўғли билан кабобни истеъмол қилишган.

Аёлнинг берган маълумотига кўра, кабобда нохуш ҳид ва таъм сезишмаган. Соат 23:30ларда болалар бинонинг иккинчи қаватидаги хонага чиқиб ухлашган. Уларда ҳеч қандай касаллик белгилари бўлмаган. Аёлнинг тахминан соат 23:30ларда боши қаттиқ оғриган, кўнгли айниган ва кўп марта қусган. Хонадон эгаси кабоб истеъмол қилинган вақтда уйда бўлмаган, қўшнисиникида бўлиб, тахминан соат 24:00да уйига қайтган. Аёлининг соғлиғи ёмонлашганлиги тўғрисида тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат қилишмаган. Эр-хотин бинонинг биринчи қаватида ухлашган.

2018 йил 31 октябрь соат 04:00да аёл иккинчи қаватдаги фарзандлари ухлаётган хонани очиб кўрганда болаларини оғзидан кўпик қусуқлари чиқиб, беҳуш холда ётганлигини кўриб, тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат қилган. Соат 04:30да тез тиббий ёрдам мутахассислари келиб, улар томонидан аёлнинг қизлари ва ўғлида биологик ўлим ҳолати қайд этилган. Айни пайтда хонадон эгаси соғлом, унинг турмуш ўртоғига эса Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, аҳволи қониқарли экани айтилади.

Ушбу хонадон эгалари янги қурилган 3 қаватли бинога яқинда кўчиб ўтишган. Уй ертўлада ўрнатилган, табиий газда ишлайдиган иситиш қозони орқали иситилади.

Юзага келган ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг топшириғига мувофиқ Бош прокуратура, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда Санитария-эпидемиология хизмати мутахассисларидан иборат ҳукумат комиссия тузилди. Комиссия томонидан ушбу ҳолат бўйича овқатдан ёки ис газидан заҳарланиш тахминлари ўрганилмоқда.

Хонадон ва миллий таомлар кафесидаги ташқи муҳит объектларидан таҳлиллар учун тегишли намуналар олиниб, Республика санитария-эпидемиология хизматининг лабораториясига топширилди. Ўрганилаётган тахминлар, лаборатория таҳлиллари натижалари хамда амалга оширилган профилактик тадбирлар тўғрисида қўшимча ахборот берилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда бир оиланинг тўрт фарзанди заҳарланиш оқибатида вафот этгани хабар қилинганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 0
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 0
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 52
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 491
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 445
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 684
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 0
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 0
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 0
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 49
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 28
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 118
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 189
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 26
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 207
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 52
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 145
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 361
  • Бўлимлар