«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 22:27
ЎЗO‘Z

Олий таълим вазирлиги ходими 3 минг АҚШ доллари олаётган пайтда қўлга тушди (фото)

31 окт, 04:55 4 716 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олий таълим вазирлиги ходими 3 минг АҚШ доллари олаётган пайтда қўлга тушди (фото) Фото: «iiv.uz»
Шу йилнинг 13 октябрь куни Наманган вилояти Ички ишлар бошқармасига фуқаро Ч.Н. ариза билан мурожаат қилиб, унда 2018 йилнинг октябрь ойи бошларида Х.А. Олий таълим вазирлигида ишловчи У.А. орқали унинг икки нафар танишларини Тошкент ҳуқуқшунослик лицейига ўқишга киритиб қўйишга ваъда қилиб, эвазига 3 минг АҚШ доллари сўраганлигини маълум қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, шу куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва Наманган вилояти ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, хусусий тадбиркор Х.А. Наманган шаҳрининг Нодира кўчасида фуқаро Ч.Н.дан 3 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган. Х.А. ўз кўрсатмасида ушбу пулларни ўқишга киритиш масаласини ҳал қилиш учун жиноий шериги У.А.га бериши лозим бўлганлигини кўрсатган.

Фото: «iiv.uz»
14 октябрь куни Х.А.нинг кўрсатмаси асосида тезкор тадбир давом эттирилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълимини ривожлантириш маркази бўлим бошлиғи У.А. Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани «Қирққиз» қишлоқ фуқаролари йиғини ҳудудида жиноий шериги Х.А.дан 3 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан Х.А. ва У.А.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «б» банди ва 28, 211-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди 08 мая, 22:09 0
  • АҚШ элчиси: “Ўзбекистон президенти ақл бовар қилмайдиган ишларни амалга оширди” 08 мая, 21:21 40
  • Ижтимоий-гуманитар йўналишларда квоталар қисқартирилади 08 мая, 17:30 54
  • Абитуриентлар аввал тест топшириб, кейин қаерда ўқишни танлайди 08 мая, 17:13 98
  • Тошкентдаги Исроил элчихонасини ёқиб юборишга уринган талаба 5 йилга қамалди 08 мая, 16:50 93
  • Ўқишга кириш учун минимал ўтиш баллари кўтарилади 08 мая, 16:10 107
  • Сўнгги янгиликлар
  • Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди 08 мая, 21:52 0
  • Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият" 08 мая, 21:37 8
  • АҚШ элчиси: “Ўзбекистон президенти ақл бовар қилмайдиган ишларни амалга оширди” 08 мая, 21:21 39
  • Исроил ҳаво кучлари Ливанга 30 дан ортиқ ҳаво зарбалари берди 08 мая, 20:58 44
  • Литва Украинага қўшин юборишга тайёрлигини маълум қилди 08 мая, 20:53 131
  • Парҳезшунос творог истеъмоли борасида огоҳлантирди 08 мая, 20:46 29
  • Зеленский Ғарбга мурожаат қилди 08 мая, 19:00 341
  • Рогов: Хорижий ёлланма аскарлар Украина учун жанг қилишдан бош тортмоқда 08 мая, 18:34 322
  • “Барселона”да янги можаро бошланди 08 мая, 18:10 191
  • Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди 08 мая, 17:51 126
  • Ижтимоий-гуманитар йўналишларда квоталар қисқартирилади 08 мая, 17:30 54
  • Абитуриентлар аввал тест топшириб, кейин қаерда ўқишни танлайди 08 мая, 17:13 98
  • Бўлимлар