«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 30 2024, 20:28
ЎЗO‘Z

Тошкентда пропискасиз ишга жойлашиш тўғрисидаги қонун тасдиқланди

25 окт, 19:30 4 086 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда пропискасиз ишга жойлашиш тўғрисидаги қонун тасдиқланди 2018 йил 24 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Унда депутатлар мамлакат ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини, деярли ҳар бир даврада, ҳар куни муҳокама мавзуси бўладиган масалаларни кўриб чиқдилар.

Адлия вазирлиги томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳам депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, айни пайтда қонун ҳужжатларида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискаси бўлмаган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан ушбу ҳудудларда яшаш ҳамда ишга жойлашиш билан боғлиқ қатор чекловлар мавжуд.

Мазкур чекловларга риоя этмаслик фуқаролар ва мансабдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш учун асос ҳисобланади.

Ушбу қонун лойиҳаси бундай чекловларни бартараф этишга қаратилган бўлиб, фуқароларнинг иш танлаш, республика ҳудудида эркин ҳаракатланиш бўйича конституциявий ҳуқуқлари, паспорт, билим олиш ҳамда ишга жойлашиш билан боғлиқ бошқа ҳуқуқлари амалга оширилишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилди.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан атрофлича муҳокама этилди ва қабул қилинди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкент вилоятида 17 та ноқонуний майнер давлатга 16 миллиард сўм зарар етказди 30 апр, 20:18 0
  • Май ойида кутилаётган об-ҳаво маълумоти тақдим этилди 30 апр, 19:30 2
  • Green Card жавоблари қачон чиқиши эълон қилинди 30 апр, 19:13 11
  • Андижонда келин эрининг уйидан сепларини МИБ орқали қайтариб олди 30 апр, 18:28 20
  • Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови бошланди 30 апр, 16:27 44
  • Тошкентда мебел цехи 1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди 30 апр, 16:05 17
  • Сўнгги янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 0
  • Май ойида кутилаётган об-ҳаво маълумоти тақдим этилди 30 апр, 19:30 1
  • Green Card жавоблари қачон чиқиши эълон қилинди 30 апр, 19:13 11
  • Грузия бош вазири мамлакат президентини “сотқин” деб атади 30 апр, 18:50 63
  • Андижонда келин эрининг уйидан сепларини МИБ орқали қайтариб олди 30 апр, 18:28 20
  • Турк сериаллари юлдузи Демет Ўздемирнинг Истанбулдаги шинам вилласига саёҳат 30 апр, 18:02 35
  • Эрон Афғонистон билан чегарасида бетон девор қуришни бошлади 30 апр, 17:39 80
  • Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов клуби ихтиёрига қайтди 30 апр, 17:21 93
  • НАТО раҳбари: “Украинага берган ваъдамизни бажармадик” 30 апр, 17:00 116
  • Абдуқодир Ҳусанов Осиё Кубоги финалида Ўзбекистон термасига ёрдам бера олмайди 30 апр, 16:46 82
  • Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови бошланди 30 апр, 16:27 44
  • Тошкентда мебел цехи 1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди 30 апр, 16:05 17
  • Бўлимлар