«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 17:18
ЎЗO‘Z

Самарқандда йигирмадан ортиқ киши хот-догдан заҳарланди

24 окт, 18:43 3 677 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Самарқандда йигирмадан ортиқ киши хот-догдан заҳарланди 23 октябрь куни Самарқанд шаҳри Сартепа массивида 21 нафар фуқаро хот-догдан заҳарланиш гумони билан шошилинч тиббий ёрдам хизматига мурожаат қилди. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотига таяниб, «Turon24» хабар берди.

Тиббий кўрикдан сўнг беморлардан 7 нафари ўта оғир аҳволда вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Ушбу шифохона бош врачи Аллоберган Байжановнинг сўзларига кўра, беморлар овқат токсикоинфекцияси билан оғриган.

Шифохонанинг ўткир ичак инфекцияси бўлими бошлиғи Комил Абдураҳмоновнинг билдиришича, хот-догдан заҳарланиб, мазкур бўлимда даволанаётган беморларнинг аҳволи ҳозир ўрта оғир. Айни пайтда керакли муолажалар қилинмоқда.

Аниқланишича, беморларнинг барчаси Сартепа деҳқон бозорига яқин овқатланиш шохобчасида хот-дог истеъмол қилган.

«Кеча йўл-йўлакай Сартепадаги бозор ҳудудига яқин шохобчадан хот-дог едим, – деди ушбу бўлимда даволанаётган нурободлик талаба Зуҳриддин Бекмуҳаммедов. – Шундан сўнг ошқозонимда оғриқ сездим. Шифокорлар кўрсатган тиббий ёрдам туфайли ҳозир анча яхшиман».

Самарқанд шаҳар давлат санитария эпидемиология назорат маркази бошлиғи вазифасини бажарувчи Пирмуҳаммад Маҳмудовнинг маълум қилишича, ҳозир фуқаро Ғулом Муродовга тегишли, Сартепа массиви 148-уйда фаолиятини бошлаганига 3 кун бўлган савдо объекти ёпиб қўйилган. Унда тайёрланган хот-догдан намуналар олинган ва лабораторияда ўрганилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ДСЭНМ томонидан фуқарога нисбатан маъмурий чора кўрилган, баённома тузилган ва Самарқанд шаҳар прокуратурасига хабар берилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 76
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 72
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 63
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 92
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 554
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 519
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 0
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 4
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 11
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 16
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 139
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 45
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 135
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 75
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 153
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 39
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 76
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 163
  • Бўлимлар