«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 04:40
ЎЗO‘Z

Адвокат қандай ҳолатларда сўров юборишга ҳақли экани белгиланди

12 окт, 17:15 4 001 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Адвокат қандай ҳолатларда сўров юборишга ҳақли экани белгиланди Ўзбекистон Республикаси президенти «Юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.

Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 21 сентябрда қабул қилинган, Сенат томонидан 2018 йил 27 сентябрда маъқулланган.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрда қабул қилинган «Адвокатура тўғрисида»ги 349–I-сонли Қонуни қуйидаги мазмундаги 7(1)-модда билан тўлдирилди:

«7(1)-модда. Адвокат сўрови

Адвокат давлат органларига ва бошқа органларга, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга мазкур органлар ҳамда ташкилотларнинг ваколатларига кирадиган масалалар юзасидан адвокат томонидан малакали юридик ёрдам кўрсатилиши учун зарур бўлган маълумотномалар, тавсифномалар ва бошқа ҳужжатларни тақдим этиш масалалари юзасидан адвокат сўровини юборишга ҳақли.

Ахборот (ҳужжатлар), шунингдек уларнинг кўчирма нусхалари адвокат сўрови олинган санадан эътиборан ўн беш кундан кечиктирмай тақдим этилади.

Агар давлат органи ёки бошқа орган, шунингдек корхона, муассаса, ташкилот сўралаётган ахборотга (ҳужжатларга) эга бўлмаса, улар ўзларига мурожаат этган адвокатга сўров олинган санадан эътиборан беш кундан кечиктирмай бу ҳақда хабар қилиши шарт.

Адвокат томонидан иш бўйича суриштирув, дастлабки тергов ёки суд муҳокамаси бошланганлиги тўғрисида далолат берадиган ҳужжат тақдим этилган тақдирда, сўровда кўрсатилган ахборот (ҳужжатлар) уч иш кунидан кечиктирмай тақдим этилиши керак.

Адвокат сўровида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

сўров юборилаётган давлат органи ёки бошқа органнинг, шунингдек корхона, муассаса, ташкилотнинг номи ва почта манзили;

адвокатнинг фамилияси, исми, отасининг исми;

адвокат ўз фаолиятини амалга ошираётган адвокатлик тузилмасининг номи, почта манзили, электрон почта манзили, телефон рақами;

адвокат сўровини қайд этиш дафтаридаги адвокат сўровининг рўйхатдан ўтказилганлик рақами ва санаси;

адвокат кимнинг манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилаётган бўлса, ўша жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ёки юридик шахснинг номи;

юридик ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган ахборот (ҳужжатлар);

сўралаётган ахборотни (ҳужжатларни) бериш усули (почта жўнатмаси, факсимиль алоқа, электрон почта, бевосита топшириш);

адвокатнинг имзоси.

Адвокат сўровига ордернинг кўчирма нусхаси илова қилинади.

Агар адвокатлик сўровини олган субъект сўралаётган ахборотга (ҳужжатларга) эга бўлмаса ёки маълумотларда давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сир мавжуд бўлса, шунингдек адвокат сўровида ушбу модданинг бешинчи ва олтинчи қисмларида назарда тутилган ахборот (ҳужжатлар) кўрсатилмаган бўлса, сўралаётган ахборотни (ҳужжатларни)адвокатга тақдим этиш рад этилиши мумкин.

Адвокат сўрови адвокатлик сирига риоя этилган ҳолда ахборот тизими орқали электрон шаклда ҳам берилиши мумкин.

Адвокат сўровига ахборотни (ҳужжатларни) тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёхуд била туриб ёлғон ёки нотўғри ахборот (ҳужжатлар) тақдим этганлик қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади».




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 42
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 47
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 164
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 46
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 62
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 61
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 42
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 123
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 41
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 47
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 88
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 41
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 91
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 86
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 126
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 329
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 164
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 31
  • Бўлимлар