«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 19:00
ЎЗO‘Z

Сурхондарёда курсдошидан ҳомиладор бўлиб қолган қиз ўз жонига қасд қилди…

10 окт, 12:10 11 117 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сурхондарёда курсдошидан ҳомиладор бўлиб қолган қиз ўз жонига қасд қилди… Сурхондарёнинг Термиз шаҳридаги ахборот технологиялари коллежида таҳсил олган 17 яшар қиз ўзи яшайдиган ҳовлидаги оғилхонада жонига қасд қилган. Аниқроғи, ўзини осиб қўйган. Бунга 18 ёшли курсдошидан икки ойлик ҳомиладор экани ҳақида хабар топиши сабаб бўлган. Қиз бу шармандаликка чидай олмабди.

Отасининг айтишича, қизи билан учрашиб юрган йигит негадир ғойиб бўлган.

— Мен уйдагиларга қизимни ўша йигитникига олиб бориб қўйишни буюрдим, — деди у. — Аммо йигитнинг уйидагилар ҳомиладор келин уларга керак эмаслигини айтиб қизимни ортга қайтаришди. Бу ҳолат икки карра такрорланди. Шундан кейин бечора қизим жонига қасд қилди…

Яна марҳуманинг отаси айтиб ўтдики, бу масалада ҳали қизи ҳаёт бўла туриб маҳалла қўмитасига, милицияга ёрдам беришларини сўраб мурожаат этган. Улардан икки ёшни ҳеч қурса ЗАГС дан ўтказиб қўйишда кўмак сўраган. Ёрдам беришмаган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотидагилардан қизини шарманда қилган йигитга нисбатан жиноий иш очишларини талаб қилган. Бу талаби ҳам адо этилмаган. Улар йигит ва қиз орасидаги муносабат икковларининг ўзаро рози-ризолиги билан амалга оширилганини айтишган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакиллари жуда тўғри айтган. Давлатимиз қонуни талабига кўра, ўзаро рози-ризолик асосида юритилган ишқий муносабатлар жиноят ҳисобланмайди.

Аммо маҳалладагилар томошабин бўлиб туришмаган экан. Бу ҳақда ўша қиз яшаган маҳалла фаолларидан бири гапириб берган. Унинг айтишича, йигит шу қизга уйланишни жуда хоҳлаган. Бироқ ота-онаси рози бўлмаган. Ҳомиладор келин керак эмас деб туриб олган. Қиз ўйлаб ўтирмай, жонига қасд қилиб қўйиши етти ухлаб тушларига кирмаган.

Манба: Hordiq.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 10
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 15
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 28
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 161
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 309
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 93
  • Сўнгги янгиликлар
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 0
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 0
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 0
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 29
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 10
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 25
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 15
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 86
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 28
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 159
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 297
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 73
  • Бўлимлар