«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 30 2024, 23:16
ЎЗO‘Z

Фарғонада ўзини “МИБ ходими” деб таништирган фирибгар қўлга тушди

10 окт, 10:11 5 841 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Фарғонада ўзини “МИБ ходими” деб таништирган фирибгар қўлга тушди Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида сохта Мажбурий ижро бюроси ходими қўлга тушди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилоят бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими инспектори Жамолиддин Одилов маълум қилди.

Хабарда айтилишича, Яйпан шаҳрида яшовчи А.А. Мажбурий ижро бюроси давлат инспектори учун махсус белгиланган хизмат кийимини тиктириб олади. У бу кийимда шаҳарнинг Бодомзор кўчасида яшовчи С.Т. нинг хонадонига келади. Ўзини Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон туман бўлими ходими, деб таништиради. Гап орасида “Электрон онлайн” савдолари орқали унга арзон нархда телевизор ва кир ювиш машинаси олиб беришини айтади. Шундай қилиб, сохта ходим С.Т.нинг 831 000 минг сўм нақд пулини олиб, воқеа жойини тарк этади.

С.Т. нинг аризаси асосида тўпланган ҳужжатлар юзасидан Ўзбекистон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан А.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Ярашув тўғрисидаги қарор билан жиноят иши судга тақдим қилинди.

Тергов жараёнида А.А.дан Мажбурий ижро бюроси ёзувлари бўлган бир нечта хизмат кийими сифатида тикилган уст-бошлар ашёвий далил тариқасида олинган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 2
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 22
  • Тошкент вилоятида 17 та ноқонуний майнер давлатга 16 миллиард сўм зарар етказди 30 апр, 20:18 12
  • Май ойида кутилаётган об-ҳаво маълумоти тақдим этилди 30 апр, 19:30 98
  • Green Card жавоблари қачон чиқиши эълон қилинди 30 апр, 19:13 35
  • Андижонда келин эрининг уйидан сепларини МИБ орқали қайтариб олди 30 апр, 18:28 48
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионати" ғолиби бўлди 30 апр, 23:00 0
  • Ўзбек футболчилари қилган ишни кўпчилик уддалай олмаган! 30 апр, 22:34 0
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 2
  • Доналд Трамп судга ҳурматсизлик қилгани учун жаримага тортилди 30 апр, 21:33 10
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 22
  • АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегиясида Россия ва Хитойнинг тилга олиниши 30 апр, 20:43 38
  • Тошкент вилоятида 17 та ноқонуний майнер давлатга 16 миллиард сўм зарар етказди 30 апр, 20:18 12
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 144
  • Май ойида кутилаётган об-ҳаво маълумоти тақдим этилди 30 апр, 19:30 98
  • Green Card жавоблари қачон чиқиши эълон қилинди 30 апр, 19:13 35
  • Грузия бош вазири мамлакат президентини “сотқин” деб атади 30 апр, 18:50 193
  • Андижонда келин эрининг уйидан сепларини МИБ орқали қайтариб олди 30 апр, 18:28 48
  • Бўлимлар