«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 16:33
ЎЗO‘Z

Хорижда ишлашга кетаётган фуқароларнинг ихтиёрий рўйхатдан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

29 сен, 20:30 4 376 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хорижда ишлашга кетаётган фуқароларнинг ихтиёрий рўйхатдан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди Хусусий меҳнат шартномалари бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган, шунингдек хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларнинг ихтиёрий рўйхатдан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, фуқароларнинг рўйхатдан ўтишлари ихтиёрий ҳисобланади ва электрон шаклда амалга оширилади.

Рўйхатдан ўтиш учун фуқаро томонидан Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳакининг бир баробари миқдорида тўлов амалга оширилади.

Фуқаро Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг расмий веб-сайти орқали агентлик электрон базасида рўйхатдан ўтади.

Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқаролар томонидан Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига энг кам иш ҳақининг тўрт ярим баравари миқдорида йиллик суғурта тўловларини ихтиёрий равишда тўлаш тартиби жорий этилади, бунда тўловлар амалга оширилган даврлар белгиланган тартибда меҳнат стажига қўшилади.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг электрон базасида рўйхатдан ўтган вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган фуқароларга "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан плацкарт ва умумий вагонларга темир йўл чипталарига ҳамда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК томонидан фуқаролар учун эконом класс авиачипталарининг нархларига 20 фоиз чегирмалар тақдим этилади.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг электрон базасида рўйхатдан ўтган вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган фуқароларга "Алоқабанк" АК томонидан соддалаштирилган очиш шартлари, хизмат кўрсатиш учун минимал воситачилик ҳақи ва "ноль" суммадаги кафолат депозити билан "VISA-migrant" банк пластик карталари чиқарилади ва хизмат кўрсатилади, шунингдек йилига бир маротаба бир марталик темир йўл ва авиачипталар олиш учун бўлган харажатлар 2018-2019 йилларда 300 минг сўмгача миқдорда қисман қопланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 0
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 10
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 130
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 252
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 82
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 140
  • Сўнгги янгиликлар
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 2
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 10
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 75
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 138
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 42
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 26
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 36
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 15
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 78
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 130
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 253
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 94
  • Бўлимлар