«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 03:39
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда кредит фоиз ставкаси ўртача 20% дан ошди

22 сен, 17:26 10 883 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда кредит фоиз ставкаси ўртача 20% дан ошди Август ойида Ўзбекистон миллий валютасида кредит фоиз ставкалари ўртача 20,3 фоизни ташкил этди. Бу кўрсатгич ўтган ойга нисбатан салкам ярим фоизга ошди. Кредит фоиз ставкаларини ҳисоблашда имтиёзли кредит ставкалари ҳисобга олинмайди, дейилади Марказий банк статистикасида.

Йил давомида кредит фоиз ставкалари пасайиб келаётган эди ва апрель ойида банклар кредитни йилига ўртача 19,6 фоиз ҳисобида бериши мумкин эди. Август ойига келиб ставкалар йил бошидаги ҳолатга – 20,3 фоизга қайтди.

Ушбу ўртача кредит фоиз ставкалари ҳисобида имтиёзли кредитлар иштирок этмайди. Имтиёзли кредитлар фоиз ставкалари Марказий банк сиёсатига бўйсинмайди. Уларнинг тақсими асосан давлат бюджети, бюджет ёнидаги фондлар, ҳамда давлат гарови (гарантия) остидаги чет эл кредитлари ҳисобидан Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади. Айтиб ўтиш жоизки, Ўзбекистонда умумий берилган кредитлар миқдорида имтиёзли кредитлар улуши кўп.

"2018 йил январь-июнь ойларида банклар томонидан берилган кредитларнинг 60 фоиздан зиёди имтиёзли кредитлардир. Улар асосан давлат бюджети, Реконструкция ва ривожлантириш фонди ва бошқа манбалар маблағлари эвазига берилган", дейилади Марказий банк пул-кредит сиёсати обзорида.

Ўзбекистонда берилган кредитларнинг умумий миқдори 1 август санасига 61,2 трлн сўмни ташкил этган.

Бундай катта кредит фоиз ставкалари юқори инфляциядан дарак беради. Ўзбекистонда 2018 йилнинг биринчи ярми якунига кўра, базавий инфляция 18,4 фоизни ташкил этган. Расмий инфляция (истеъмол нархлари индекси бўйича) эса август ойида йилига 15 фоизни ташкил этди.

Чет эл валютасида кредитлар уч баравардан кўпроқ арзон. Долларда кредитни ўртача 5,8 фоиздан олиш мумкин. Бир йиллик қисқа муддатли валюта кредитларининг ўртача фоизи эса 8,8 фоиздир.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 111
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 101
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 140
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 35
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 194
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 262
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 51
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 53
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 100
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 26
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 43
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 121
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 170
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 111
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 25
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 33
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 101
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 140
  • Бўлимлар