«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 06:32
ЎЗO‘Z

Юлий Юсупов чегара ҳақида: шафқатсиз аттракцион ва «гўштқиймалагич»

22 сен, 16:30 4 758 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Юлий Юсупов чегара ҳақида: шафқатсиз аттракцион ва «гўштқиймалагич» Черняевка яқинидаги чегара пункти орқали Тошкентга қайтиб келдим. Жуда шармандали ҳолат, деб ёзади иқтисодчи Юлий Юсупов Facebook’даги саҳифасида.

«Чегарадан ўтаётган одамларнинг сони кўплигини ҳисобга оладиган бўлсак, бу жуда кўп вақтни талаб қилмади - бир соатдан камроқ. Мен чегара пунктларида бундан ҳам катта навбатларни кўрганман. Ҳатто Нью-Йорк аэропортида ҳам икки баробар кўпроқ турганман. Черняевкани эса, 5 соатда ҳам ўтишга тўғри келган. Паспорт назорати учун ойначалар кўп эди ва улар нисбатан тез ишлаётганди (Қозоғистондагига қараганда уч-беш баробар секинроқ, лекин бу биз учун норма). Бизнинг мансабдорларнинг а) навбат ва тиқилинч яратиш, б) одамларни ерга уриш қобилиятига ҳар доим ҳайрон қолиб келганман. Улар навбатлар ва ерга уриш ҳолатларини ҳаттоки йўқ жойда ҳам таъминлаши мумкин», - деди у.

Иқтисодчининг таъкидлашича, одамлар худди қорамол учун молхонадаги ўтиш жойларини эслатувчи тор, атрофи ўралган йўлаклардан ўтиши керак бўлган. Бу одамга номуносиб хатти-ҳаракатга ундаган ҳам. Даҳшатли тиқилинчда асосан аёлларнинг (болали аёллар эса навбатдаги 70 фоизни ташкил этди) «Вой дод!», «Итаришмасанг-чи!», «Болани босиб ташлайсизлар!» бақириқлари эшитиларди.

«Энг шафқатсиз «аттракцион» чегара назоратидан сўнг кутиб турганди - божхонадан аввал. Иккита тор, атрофи ўраб қўйилган ўтиш жойи, биттаси - қисқа, иккинчиси - узун, улардан бирданига 3-4 киши ўтиши мумкин эди, сўнг улар биттага бирлашиб, аста-секин 1,5 киши кенглигига қадар қисқариб боради. Бу гўштқиймалагичда қандай қилиб босиб ташлашмаганига ҳайрон қоляпман. Уни ўйлаб топган ва фойдаланаётган тентакларни эса касбга яроқсиз экани учун ҳайдаш керак.

Мен буларнинг барчаси қурбонлар билан тугашидан қўрқаман. Боз устига, мени чегарадан Тошкентга олиб борган ҳайдовчидан куни кеча қурбон бўлгани ҳақида эшитдим, унинг айтиб берган нарсасидан тепа сочинг тикка бўлади. Бироқ, унинг ишончлилиги учун кафолат бера олмайман, шунинг учун гапларини такрорламайман», - дея таъкидлаб ўтди Юлий Юсупов.

«Хурсанд қилаётган» ягона нарса: бу амалдорлар хатти-ҳаракатида тўла тенгликка эришилди. Барча ерга урилмоқда - фуқаролиги, миллати, жинси ва ёшидан қатъи назар, дея хулоса қилади у.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 22
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 40
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 154
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 87
  • «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча поездлар ҳаракатланади 01 мая, 20:53 34
  • Ҳокимлик ходими фирибгарлик ортидан қўлга тушди 01 мая, 20:13 113
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди 02 мая, 06:00 0
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 45
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 22
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 39
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 40
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 72
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 59
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 49
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 171
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 37
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 154
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 103
  • Бўлимлар