«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 14:22
ЎЗO‘Z

Республика бўйича атиги 28 нафар нотариус имтиҳондан “беш”га ўтди

21 сен, 13:13 4 164 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Республика бўйича атиги 28 нафар нотариус имтиҳондан “беш”га ўтди Аҳолининг энг кўп иши тушадиган тизимлардан бири нотариат соҳасидир. Тизимда хизмат кўрсатиш тизимини яхшилаш учун нотариусларга халқ томонидан берилаётган баҳо алоҳида эътиборда. Қолаверса, улар фаолиятини баҳолашнинг махсус тизими ҳам ишга туширилган.

Аҳолидан нотариуслар фаолияти билан боғлиқ тушаётган шикоятларни ўрганиш асносида ўтказилган ўрганишларда кўп ҳолларда келтирилаётган важлар ўз тасдиғини топмоқда. Кейинги пайтда бу амалиёт туфайли 27 нафар нотариусга нисбатан тегишли интизомий жазо чоралари қўлланилди.

Адлия вазирлиги томонидан давлат нотариал идоралари нотариусларининг иш фаолияти сифатини баҳолаш тизими ҳам йўлга қўйилди. Бу жараёнда эса сифатли хизмат кўрсатаётган ҳамда ишлари талаб даражасида ташкил этилмаётган ходимлар аниқланди.

– Нотариуслар фаолияти сифатини баҳолашда қонунийлик, беғаразлик, холислик, адолатлилик ва шаффофлик принципларига асосланилди, – дейди Адлия вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Севара Ўринбоева. – Сифатни баҳолашда нотариус томонидан расмийлаштирилган нотариал ҳаракатлар сони ва сифати, аҳолига хизмат кўрсатишда қулайлик ва тезкорлик таъминланганлиги, фаолиятидаги ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар кўлами, касбий вазифаларини бажариш даражаси ҳамда соҳани ривожлантиришдаги фаоллиги ҳисобга олинди.

Республика бўйича 651 нафар нотариусдан 28 нафарининг иш фаолияти “аъло”, 268 нафариники “яхши”, 278 нафариники “қониқарли” ва 77 нафариники эса "қониқарсиз” деб баҳоланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 32
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 226
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 187
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 247
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 57
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 263
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото) 03 мая, 13:43 1
  • ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 03 мая, 13:25 4
  • ОАВ эркинлиги рейтинги: Дунёдаги вазият - охирги 10 йилдаги энг ёмони 03 мая, 13:00 23
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 14
  • Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз" 03 мая, 12:23 24
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 119
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 25
  • Заргарлик дўконидан 49 млн сўмлик тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди 03 мая, 11:30 55
  • Индонезия устидан иродали ғалабани қўлга киритган Ироқ Олимпиада лицензиясига эга чиқди (видео) 03 мая, 11:09 44
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 32
  • АҚШ сунъий интеллектга ядро қуроли устидан назоратни бермасликка чақирди 03 мая, 10:40 46
  • Европа Лигаси. “Байер” сафарда “Рома”ни таслим этди, “Марсель” эса “Аталанта” билан дуранг ўйнади 03 мая, 09:34 62
  • Бўлимлар