«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 20:40
ЎЗO‘Z

Арнасой туман прокурорининг ўринбосари машинасида пиёдани уриб юборди

19 сен, 20:10 5 131 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Арнасой туман прокурорининг ўринбосари машинасида пиёдани уриб юборди 2018 йил 16 сентябрь куни соат 17:30ларда Жиззах вилояти Арнасой туман прокурорининг ўринбосари Дилшод Каримов отаси Бадриддин Каримовга тегишли «Нексия-1» автомашинасини ишончнома орқали 4Р38 «Жиззах-Учтепа-Навбаҳор» автомобиль йўлининг Пахтакор-Жиззах йўналишининг 16-км.да бошқариб борган.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, у йўналиши бўйлаб ўзининг ортидан ҳаракатланиб келган «Daimler Benz 210 СПГ» русумли автомашина ҳайдовчиси Ж. йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб, уни қувиб ўтиб, кескин тормоз берган ҳолатда, уни тўхтатишга ҳаракат қилиб, Д.Каримовни йўлда ҳаракатланишига тўсқинлик қилганлиги сабабли, Д.Каримов бошқарувини йўқотиши натижасида йўлнинг чап томонида жойлашган уйларнинг йўлагига чиқиб кетган ва йўлакда ҳаракатланиб келаётган пиёда Г.Эгамбердиевани уриб юборган.

Фуқаро Г.Эгамбердиева олган тан жароҳатлари натижасида РШТЁИМнинг Жиззах филиалида вафот этган. Судга оид тиббий экспертизасининг бирламчи хулосасига кўра, марҳума Г.Эгамбердиевага етказилган жароҳат оғирлик даражаси бўйича «ҳаёт учун хавфли бўлган» тан жароҳати, деб баҳоланган.

Д.Каримов «бош мия чайқалиши, пешона соҳаси тирналган тан жароҳати ва ўнг елка чиқиши» тан жароҳатлари билан РШТЁИМнинг Жиззах филиали нейрохирургия бўлимига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан 16.09.2018 йилда ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратурасининг 18-бўлими томонидан олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 1
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 16
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 24
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 50
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 49
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 31
  • Сўнгги янгиликлар
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 1
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 2
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 26
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 47
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 17
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 30
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 18
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 25
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 16
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 24
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 71
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 40
  • Бўлимлар