«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 22:34
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёевнинг кейинги икки ой ичидаги тиғиз учрашувлар графиги маълум бўлди

02 сен, 20:13 5 529 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёевнинг кейинги икки ой ичидаги тиғиз учрашувлар графиги маълум бўлди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 сентябрь куни Қирғизистонга амалий ташриф билан боради. Президент Қирғизистоннинг Чўлпон-ота шаҳрида ўтадиган Туркийзабон давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитида иштирок этади.

Шавкат Мирзиёевнинг сентябрь ойидаги сафарлари шу билан якунланмайди. Президент 27-28 сентябрь кунлари Душанбеда бўлиб ўтадиган МДҲ давлатлари раҳбарларининг навбатдаги саммити ишида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Тожикистонга бориши кутилмоқда.

Қисқа муддат ичида, яъни 2 октябрь куни Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга жўнаб кетади. Сўнгра, 9-10 октябрь кунлари Ўзбекистон президенти Францияда президент Эммануэль Макрон билан олий даражадаги учрашувда иштирок этади.

Тошкент 5 сентябрь куни Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисининг расмий ташрифига тайёргарлик кўрмоқда. 13-14 сентябрь кунлари эса Беларусь президенти Александр Лукашенко Ўзбекистонга келади. Октябрь ойида давлат ташрифи билан Россия президенти Владимир Путин ҳам Тошкентда бўлиши ва Шавкат Мирзиёев билан учрашиши белгиланган.

Амалга оширилган ташрифлар ичида Қозоғистонга 6 марта борган Шавкат Мирзиёев шу пайтгача Россияга 4 марта ташриф буюрган. Шунингдек, Туркманистонга ҳам 4 марта ташриф амалга оширилган, бундан ташқари АҚШ ва Хитой давлатларига икки мартадан борилган. ​




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 0
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 8
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 43
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 34
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 52
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 0
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 8
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 17
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 32
  • Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 05 мая, 20:13 35
  • Шомуродов ўз номини тарихга муҳрлади 05 мая, 20:03 154
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 43
  • Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир» 05 мая, 19:13 134
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 140
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 28
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 30
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 193
  • Бўлимлар