«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 02:39
ЎЗO‘Z

Миллий университет декани ва ўринбосари пора билан қўлга тушди

24 авг, 22:40 6 318 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Миллий университет декани ва ўринбосари пора билан қўлга тушди Шу йилнинг 15 август куни фуқаро Р.Х. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, унда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ходимлари Ю.Ж. ва А.Қ.лар шу университет магистуратураси “Ижтимоий фанлар” факультетининг психология йўналишига ўқишга қабул қилиш эвазига 2000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни беришини талаб қилаётганликларини маълум қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, мазкур аризага асосан шу куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультети декан муовини бўлиб ишловчи Ю.Ж. университетнинг Физика факультети биносида фуқаро Р.Х.дан 2000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида қўлга олинган. Ю.Ж. ўзининг жиноий шериги А.Қ. (факультет декани - таҳр.) билан ўзаро жиноий тил бириктириб, ушбу пулларни олганлиги маълум бўлди.

Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “г” банди (пора олиш: бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Ю.Ж. ва А.Қ. қамоққа олинган.

Шунингдек, жиноий гуруҳнинг бошқа аъзоларига нисбатан ҳам тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 111
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 101
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 140
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 35
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 194
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 262
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 51
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 53
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 100
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 26
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 43
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 121
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 170
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 111
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 25
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 33
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 101
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 140
  • Бўлимлар