«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 10:08
ЎЗO‘Z

Фарғонада она ўз қизини жинсий алоқага мажбурлаганликда гумон қилинмоқда

19 авг, 13:20 8 401 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Фарғонада она ўз қизини жинсий алоқага мажбурлаганликда гумон қилинмоқда Фарғона вилояти Бешариқ туманида истиқомат қилувчи аёл ғаразли мақсадда вояга етмаган қизини (14 ёш) жинсий алоқага киришишга мажбурлашда гумон қилинмоқда, дея хабар қилди «Газета.uz»нинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги ахборот манбаси.

Августда аёл уч эркакка ўз қизи билан жинсий алоқага киришишлари учун воситачилик қилган. Ўтказилган суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, қизнинг 17−18 ҳафталик ҳомиласи сунъий йўл билан туширилган.

Суд-психиатрия экспертиза хулосаларида қизнинг онаси ва уч эркак ўз ҳаракатларини тушуниб етгани ва ўз ҳаракатларини бошқара олганлиги, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашга муҳтож эмаслиги кўрсатилган.

Шунингдек, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси руҳий касалликлар шифохонасининг суд-комплекс психологик-психиатрия экспертизасининг хулосасига кўра, вояга етмаган қиз ақли заифликнинг енгил даражаси деб номланган туғма руҳий касаллик билан касалланганлиги, у ўзига нисбатан қилинган жинсий ҳаракатларнинг моҳиятини тўлиқ тушунмаганлиги кўрсатилган.

Тўрт гумондорга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари якунланиб, иш жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судига тақдим этилган.

Таҳририятдаги маълумотларга кўра, барча масъул шахсларга нисбатан ҳам хизмат текшируви бошланган.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева мазкур ҳолат юзасидан изоҳ берар экан, жамоатчиликни бу каби ҳолатлар ҳақида маълумотга эга бўлганда тегишли органларга мурожаат қилишга чақирди.

У йил охирида Хотин-қизлар қўмитасининг ягона ишонч рақами ишга тушиши, у орқали аёллар ва қизлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишлари, зарурат туғилганида эса яқин марказлар кўмагидан фойдаланишлари мумкинлигини таъкидлаб ўтди.

Танзила Норбоева профилактика инспекторлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, мактаблар ва Ёшлар иттифоқи ўртасида бу каби ҳолатларнинг олдини олиш бўйича самарали алоқа йўқлигини ҳам тан олди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 108
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 111
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 215
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 54
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 68
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 63
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 0
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 2
  • Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди 05 мая, 09:51 8
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 83
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 136
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 67
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 42
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 98
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 77
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 42
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 108
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 409
  • Бўлимлар