«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 12:04
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда оилавий меҳмон уйлари ташкил этилади

09 авг, 13:03 6 438 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда оилавий меҳмон уйлари ташкил этилади Оилавий меҳмон уйини ташкил этиш учун тегишли турар жойга эга бўлган шахс Оилавий меҳмон уйларини рўйхатга олиш ва унинг ягона реестрига кириш учун ариза бериши керак.

Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилмоқда.

Қарорга мувофиқ, оилавий меҳмон уйи – мазкур меҳмон уйида уй эгасининг оила аъзолари билан бирга яшаш тамойили бўйича бир вақтнинг ўзида 10 нафаргача ташриф буюрувчиларга (туристларга) вақтинча яшаш ва (ёки) овқатланиш бўйича хизматлар кўрсатувчи хусусий уй-жойдир. Бунда мазкур жой ҳар бир яшовчи шахсга 3 м2 ҳисобидан тўғри келадиган турар-жой майдонига эга бўлиши лозим.

Оилавий меҳмон уйини ташкил этиш учун тегишли турар-жойга эга бўлган шахс Оилавий меҳмон уйларини рўйхатга олиш ва унинг ягона реестрига кириш учун ариза бериши керак. Мазкур реестр Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан юритилади.

Қўмита ҳужжатларни олган кунидан бошлаб уларни уч иш куни давомида кўриб чиқади ҳамда натижалар юзасидан далолатномани расмийлаштиради.

Ушбу далолатнома асосида уйлар ягона реестрга киритилади, реестрга киритилгандан сўнг тегишли хизматларни кўрсатиш мумкин бўлади.

Реестрга киритиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш ва кўчирма бериш учун тўлов ундирилмайди.

Оилавий меҳмон уйлари ягона реестрига киритилган тадбиркорлар буюртмаларига биноан энг кам иш ҳақининг 300 баробаригача миқдорда, беш йил муддатга, шу жумладан, 2 йиллик имтиёзли давр билан кредитлар ажратилиши мумкин.

Реестр электрон шаклда юритилади ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

Реестр Интернет ахборот тармоғида онлайн режимида янгилаб турилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 6
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 84
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 65
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 65
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 101
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 292
  • Сўнгги янгиликлар
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 0
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 35
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 13
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 6
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 70
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 55
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 84
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 65
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 24
  • АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади 02 мая, 08:32 129
  • Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди 02 мая, 08:27 83
  • Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди 02 мая, 08:21 42
  • Бўлимлар