«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 23:43
ЎЗO‘Z

Сўровнома: Фарзанди ўқитувчи бўлишни истайдиганлар сони 3 фоизни ташкил қилди

18 июл, 17:07 4 538 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сўровнома: Фарзанди ўқитувчи бўлишни истайдиганлар сони 3 фоизни ташкил қилди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 17 июль куни умумий ўрта таълим тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда мамлакатда ўқитувчиларга эътибор сусайиб кетгани, ўқитувчининг қадри қолмаганини кескин танқид қилди.

Йиғилишда президент ўқитувчилик касбининг ижтимоий мавқеини ошириш борасида халқаро илғор тажрибалар ва тадқиқотларга алоҳида тўхталиб, Хитой Халқ Республикасида ўтказилган сўровда 55 фоиз аҳоли фарзанди ўқитувчи бўлишини истаганини таъкидлаб ўтди.

Ўзбекистонда эса сўровномада қатнашганларнинг бор-йўғи 7 фоизи, ўқитувчилар орасида эса атиги 3 фоиз киши фарзанди ўқитувчи бўлишни хоҳлашини билдирган.

Йиғилишда ўқитувчилик касбининг жамиятдаги мавқеини ошириш, уларни иш фаолиятига тегишли бўлмаган ишларга, яъни ободонлаштириш, мажлисларда қатнашиш, обунага жалб қилиш, уйма-уй юриш ва бошқа тадбирларга умуман жалб қилмаслик, турли назорат органлари ва ҳокимликка тегишли ташкилотлар томонидан ўқитувчилар фаолиятини текшириш ва ўрганишлар қатъий чеклаш топшириғи берилган.

Шунингдек, ўқитувчиларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш учун махсус ҳуқуқий хизматни шакллантириш, оммавий ахборот воситалари орқали ўқитувчининг обрўсини оширишга қаратилган ижтимоий роликлар яратиб, кенг тарғибот ишларини олиб бориш зарурлиги таъкидланган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 0
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 9
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 43
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 34
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 52
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 0
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 0
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 1
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 8
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 17
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 32
  • Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 05 мая, 20:13 35
  • Шомуродов ўз номини тарихга муҳрлади 05 мая, 20:03 154
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 43
  • Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир» 05 мая, 19:13 135
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 141
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 29
  • Бўлимлар