«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 10:26
ЎЗO‘Z

Туркия элчиси: Ўзбекистон «турк лицейлари»нинг асл мақсадини ўз вақтида сезган

14 июл, 20:57 6 811 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Туркия элчиси: Ўзбекистон «турк лицейлари»нинг асл мақсадини ўз вақтида сезган Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмад Башар Шен «турк лицейлар»нинг асл мақсади ва хавфини Ўзбекистон анча илгари аниқлаганини билдирди. Бу ҳақда Kun.uz нашри элчининг сўзларига таяниб хабар бермоқда.

13 июль куни Туркиянинг Тошкентдаги элчихонасида 2016 йил 15 июльда содир этилган давлат тўнтариши етакчиси Фетҳуллаҳ Гуленнинг 40 йил мобайнида Турк давлатини қўлга киритиш учун тузган режалари тўғрисида маълумот берилди.

«​Фетҳуллоҳчи террор ташкилоти ўзини бир пайтда таълим улашувчи бўғин сифатида яхши кўрсатиб, дунёнинг 150-160 давлатларига жойлашиб олаётган бир даврда, Ўзбекистонда узоқни кўра оладиган раҳбарлар унинг асл ниятини ўша ондаёқ сеза олишди. Унинг илдизини бутунлай қўпориб ташлашди. Биз буни миннатдорчилик билан айтишимиз лозим»​, – деб таъкидлади Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси.

Элчининг таъкидлашича, ФEТО нафақат Туркиянинг, балки бошқа давлатларнинг ҳам тизимига жойлашиб олиб, давлатни қайта тузишни мақсад қилиб қўйган, махфийлик ва товламачилик устига қурилган янги авлод террорчи ташкилотидир. Туркияда асосий молиявий манбаси таълим марказлари, дарсхоналарининг ёпилиши ташкилотга катта зарба бўлди.
Маълум бўлишича, Фетҳуллаҳ Гулен 1970 йилдан хусусий мактаблар очиб, ёшларни онгига таъсир ўтказишга ҳаракат қилган. Ўқувчиларининг аксарияти келгусида Қуролли кучлар, Адлия, Суд, Полиция каби давлатнинг муҳим идораларида иш билан таъминланган. Кейинчалик, Туркиядаги 15 июль воқеалари ҳам айнан шундай ҳарбийлар томонидан амалга оширилган.

Элчининг фикрига кўра, бугунги кунга қадар ўн минглаб давлат мулозимлари юқорида келтирилган сабаб ишдан олинган. Суд жараёнлари тўданинг ўта махфийлиги боис мураккаб давом этмоқда. Эслатиб ўтамиз, 15 июль Туркия Республикаси ва турк халқининг тарихида демократия ғалабаси сифатида ўз ўрнини эгаллаган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 3 минг нафар ўзбекистонлик Кореяга автомобилсозлик йўналишида ишга юборилиши мумкин 07 мая, 09:23 8
  • Сирдарёдаги мактабда ўқувчилар клип томоша қилди, синф раҳбари ва директор ишдан олинди 07 мая, 08:15 64
  • Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди 07 мая, 00:30 75
  • Олий суд 198 нафар қатағон қурбонига оқлов ҳукми чиқарди 06 мая, 22:00 82
  • Ўзбекистонда италияликлар мода ва дизайн соҳасида дарс ўтади 06 мая, 20:51 29
  • Тошкентдаги иссиқлик таъминоти оператори дарахт тагида қолиб кетган қизалоқ юзасидан муносабат билдирди 06 мая, 15:45 217
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ҳар куни макарон истеъмол қилинса организмда қандай ўзгаришлар рўй беради? 07 мая, 09:44 4
  • 3 минг нафар ўзбекистонлик Кореяга автомобилсозлик йўналишида ишга юборилиши мумкин 07 мая, 09:23 8
  • Германия канцлери Ригада: Россиянинг ҳисоб-китоблари ўзини оқламади 07 мая, 08:57 49
  • Хотирани кучайтирадиган ва мия фаолиятини яхшилайдиган маҳсулотлар 07 мая, 08:30 19
  • Сирдарёдаги мактабда ўқувчилар клип томоша қилди, синф раҳбари ва директор ишдан олинди 07 мая, 08:15 64
  • Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди 07 мая, 08:10 49
  • Хитой, Франция ва Европа Иттифоқи етакчилари Исроилдан Ғазода ўт очишни тўхтатишни талаб қилди 07 мая, 07:25 25
  • Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди 07 мая, 06:58 48
  • ҲАМАС Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича таклифни қабул қилди 07 мая, 06:30 88
  • Гвардиола: Сизлар хомсемиз ўйинчилар жамоасисиз! 07 мая, 06:00 194
  • Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди 07 мая, 00:30 75
  • Машарипов гол урган ўйинда "Истиқлол" камбэк амалга оширди 07 мая, 00:21 125
  • Бўлимлар