«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 22:29
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон парламент сайловларининг иккинчи турида энг кўп номзод “Миллий тикланиш”дан иштирок этади

25 дек, 14:51 8 032 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон парламент сайловларининг иккинчи турида энг кўп номзод “Миллий тикланиш”дан иштирок этади Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов бўйича 22та сайлов округида номзодларнинг бирортаси ҳам сайланиш учун зарур овозни тўплай олмади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси (МСК) раиси ўринбосари Светлана Ортиқова маълум қилди.

Шу муносабат билан МСК мазкур округларда 2015 йил 4 январь куни такрорий овоз беришга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Жиззах, Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Хоразм, Қашқадарё вилоятиларида ва Тошкент шаҳрида 1тадан, Наманган, Тошкент вилоятларида 2тадан, Фарғона вилоятида 3та, Сурхондарё вилоятида 5та сайлов округида такрорий овоз бериш ўтказилади.

Сайлов қонунчилигига биноан, такрорий овоз бериш 22та сайлов округининг ҳар бирида асосий сайловда сайловчиларнинг энг кўп овозини олган икки нафар депутатликка номзод бўйича ўтказилади. Унга мувофиқ, “Миллий тикланиш” партиясидан 15 нафар, Халқ демократик партиясидан 11 нафар, ЎзЛиДеПдан – 9 нафар, “Адолат”дан 9 нафар номзод бўйича такрорий овоз бериш ўтказилади.

Такрорий овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг овозини бошқа номзодга нисбатан кўпроқ олган депутатликка номзод сайланган деб ҳисобланади. “МСКнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутатларни рўйхатга олиш тўғрисидаги ва такрорий овоз беришга тегишли қарорлари матбуотда эълон қилинади”, – деди Светлана Ортиқова.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қашқадарё вилоятидаги қишлоқ “Туризм маҳалласи” мақомини олди 28 апр, 22:00 0
  • Тошкентда фуқароларга ҳужжатсиз уйларни сотганлар қидирилмоқда 28 апр, 15:20 87
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 163
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 55
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 152
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 275
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қашқадарё вилоятидаги қишлоқ “Туризм маҳалласи” мақомини олди 28 апр, 22:00 0
  • Россиянинг “Кушевская” аэродромига дронлар ҳужум қилди 28 апр, 21:39 21
  • Украина ташқи ишлар вазири Путинни “сиёсий ҳайвон” деб атади 28 апр, 21:19 58
  • Москва аэропортларида 1000 га яқин тожикистонлик қолиб кетди 28 апр, 20:11 75
  • Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим" 28 апр, 19:43 215
  • Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? 28 апр, 19:24 162
  • Футзал. Эрон 13 карра Осиё чемпионлигини қўлга киритди 28 апр, 19:17 70
  • Хосе Венансио Лопес: Баъзи вазиятларда ўзимиз назоратни йўқотдик 28 апр, 18:50 47
  • Фронтдаги вазият: РФ армияси Донецк областида мудофаани ёриб ўтди 28 апр, 18:47 260
  • “Титаник”даги энг бой йўловчининг соати 1,4 млн долларга сотилди 28 апр, 18:00 59
  • Швецияда аёл полиция ҳимоясида Қуръонни ёқиб юборди (видео) 28 апр, 17:43 224
  • Фаластин президенти: “Исроилнинг Рафаҳдаги амалиёти яқин кунларда бошланади” 28 апр, 17:20 70
  • Бўлимлар