«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 06:04
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев Афғонистон президенти билан музокара ўтказди

09 июн, 22:20 4 023 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев Афғонистон президенти билан музокара ўтказди Фото: Президентнинг Матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Циндао шаҳрида Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани билан музокара ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқи қардош ва қўшни Афғонистонда тинчлик барқарор бўлишидан манфаатдор эканини таъкидлади.

Жорий йил Тошкентда ўтган конференциядан кейин бутун дунёда Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича катта ҳаракатлар бошлангани мамнуният бағишлайди. Барча тушуняптики, бунинг яккаю ягона йўли мулоқот. Ушбу учрашувимиз шу борада фикр алмашиш, мамлакатларимиз учун муҳим масалаларни муҳокама қилиш учун айни муддаодир, деди давлатимиз раҳбари.

Ашраф Ғани икки давлат ўртасидаги сиёсий мулоқот кейинги пайтларда жадал фаоллашганини қайд этди.

«Ўзбекистонга ташрифим доирасида эришилган келишувлар тез суръатларда амалга оширилаётганини алоҳида таъкидламоқчиман. Афғонистон масаласи бўйича йирик анжуман ўтказганингиз учун халқимиз ва ҳукуматимиз номидан чуқур миннатдорлик билдираман. Бу масалага шахсан эътиборингиз сиёсий ечиимларга йўл очди», деди Афғонистон Президенти.

Мамлакатимиз Афғонистонда муҳим иқтисодий ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширмоқда. 2002 йилдан буён Афғонистонга электр энергияси етказиб берилмоқда. Сурхон – Пули – Хумри янги электр тармоғининг ишга туширилиши натижасида бу қувват янада ортади.

Ҳайратон – Мозори Шариф темир йўлини Ҳиротгача давом эттириш яна бир истиқболли лойиҳадир. Бу Афғонистон иқтисодиётини тиклаш учун катта ҳисса қўшиб, мамлакатнинг транзит салоҳиятини оширади, янги иш ўринлари яратади.

Гуманитар алоқалар ҳам жонланди. Шу йилнинг январь ойида Термиз шаҳрида Афғон фуқароларига таълим бериш маркази иш бошлади. Ҳозирги кунда бу масканда 100 нафарга яқин афғонистонлик йигит-қизлар таълим олмоқда.

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати
Учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт коммуникациялари, маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни янада ривожлантириш, минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлашга доир долзарб масалалар муҳокама қилинди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 35
  • Хотира – абадий, қадр – муқаддас! 07 мая, 20:23 46
  • Шавкат Мирзиёев бешта давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди 07 мая, 19:36 43
  • АҚШ элчиси «оддий, аммо инқилобий ғоя» ҳақида гапирди 07 мая, 19:08 126
  • Республика тез тиббий ёрдам маркази филиали амалдори қўлга олинди 07 мая, 17:45 158
  • Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят содир этган 33 ходим қайта ишга кириб, яна жиноятга қўл урган 07 мая, 14:04 96
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди” 08 мая, 00:13 75
  • Путин тактик ядро қуроли билан машғулот ўтказишни буюрди. Бу нимани англатади? 07 мая, 23:49 157
  • Apple янги iPad Air ва iPad Pro тақдимотини ўтказди 07 мая, 23:25 28
  • Миржалол Қосимов: "Ўйинни ташлаб юбормай, охиригача курашганимиз мени қувонтирди" 07 мая, 23:03 58
  • Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик" 07 мая, 22:44 108
  • Куба президенти ҳарбий парадда иштирок этиш учун Москвага келди 07 мая, 22:16 112
  • Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди 07 мая, 21:55 142
  • Америкаликларнинг 60 фоиздан ортиғи АҚШ президентининг иқтисодий ислоҳотларидан норози бўлмоқда 07 мая, 21:30 61
  • Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди 07 мая, 21:11 102
  • Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин 07 мая, 21:01 86
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 35
  • Суперлига. "Пахтакор" 7 та гол урилган ўйинда "Металлург"ни мағлуб этди 07 мая, 20:32 67
  • Бўлимлар