«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 02:49
ЎЗO‘Z

Сергелидаги ёғоч уйлар тақдирига ойдинлик киритилди

07 июн, 10:25 5 078 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сергелидаги ёғоч уйлар тақдирига ойдинлик киритилди Сергели тумани ҳокими Нозим Ҳусанов Тошкент шаҳар ҳокимлиги биносида оммавий ахборот воситалари воситалари ходимлари билан учрашиб, туманда амалга оширилаётган ўзгаришлар ҳақида ҳисобот берди, журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди. Бу ҳақда «Xabar.uz» нашри маълум қилмоқда.

Жумладан, у туман ҳудудида жойлашган ёғоч уйлар ҳақида ҳам маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, 70 гектарни ўз ичига олган ёғоч уйлар ҳудуди инвесторларга янги кўп қаватли уй-жой қуриш учун бўлиб берилади. Яъни, инвесторларга ёғоч уйларда истиқомат қиладиган аҳолига туманнинг бошқа ҳудудидан кўп қаватли уй қуриб бериш шарти қўйилади. Инвесторларга янги кўп қаватли уйлар қуриш учун туман ҳокимлиги томонидан алоҳида ер майдони ажратилади. Аҳоли янги қурилган кўп қаватли уйларга кўчгандан сўнг, ёғоч уйлар бузилиб ўрнига кўп қаватли уй-жойлар қурилиши белгиланган. Янги уйлар қурилишида ҳудудда ижтимоий объектлар ҳисобга олинади. Яъни ҳудудда мактабгача таълим муассаси, мактаб, касалхона, спорт майдончаларини қуриш ҳам режалаштирилган.

Ҳокимнинг айтишича, аҳолига кўп қаватли уй-жойлар қуриб фойдаланишга топшириш бўйича 4 йиллик қурилиш дастури доирасида ўтган йил ҳудудда 4 минг 40 та хонадон қуриб фойдаланишга топширилди. Жорий йилда 5 минг 40 та хонадонни фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 7
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 16
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 41
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 75
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 44
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 72
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 19
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 7
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 33
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 20
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 21
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 67
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 60
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 16
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 52
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 41
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 40
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 88
  • Бўлимлар