«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 14:54
ЎЗO‘Z

Намангандаги Telegram-каналлар маъмурлари учун эҳтиёт чораси сифатида қамоқ қўлланди (видео)

03 июн, 19:26 4 826 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Намангандаги Telegram-каналлар маъмурлари учун эҳтиёт чораси сифатида қамоқ қўлланди (видео) Фото: Наманган вилоят ИИВ матбуот хизмати
Telegram ижтимоий тармоғидаги «Наманганликлар» ва «Наманган-cars» канали маъмурлари ўзаро тил бириктирган ҳолда товламачиликда айбланиб, қўлга олингани ҳақида олдинроқ хабар берилганди. Наманган вилоят ИИВ матбуот хизмати «Дарё» учун мазкур иш тафсилотларига ойдинлик киритди.

Маълум бўлишича, Наманган шаҳридаги ошхонаслардан бирида тамадди қилиб ўтирган нодавлат телеканалнинг вилоятдаги мухбири таомидан чиққан суварак ҳақидаги видеони «Наманганликлар» канали маъмурига юборади ва буни тарқатиш кераклигини айтади.

Бироз вақтдан сўнг тасвир каналда пайдо бўлади. Вазиятдан хабар топган ошхона иш юритувчиси тамаддихонанинг обрўсига путур етишини олдини олиш мақсадида ижтимоий тармоқдаги канални юритувчи шахслар билан боғланишга уриниб кўради. Бироқ у манзилда бироз адашиб, «Наманган-cars» каналининг маъмури билан боғланади ҳамда вазиятни бартараф этишни илтимос қилади. Тасвир шу заҳоти каналда кўринмай қолади.

Ошхона иш юритувчисининг илтимосидан сўнг канал маъмурлари ўзаро тил бириктиришга киришади. Энди улар видеони қайта каналга жойлаштирмаслик шарти билан кўпроқ маблағ талаб қилишга киришишади. Товламачиликни сезган ошхона эгалари шу заҳоти ички ишлар бошқармасига мурожаат қилади.

Аризага мувофиқ Наманган вилоят ИИБ тезкор хизмат ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда ашёвий далил — 600 АҚШ доллари олинди ва иштирокчилар ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИБ ТБ томонидан ЖКнинг 165-модда 2-қисми «в» банди билан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Канал маъмурларига нисбатан эҳтиёт чораси сифатида қамоқ қўлланган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 66
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 169
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 62
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 135
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 128
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 222
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 5
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 6
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 6
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 42
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 66
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 156
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 65
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 168
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 83
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 62
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 39
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 66
  • Бўлимлар