«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 15:09
ЎЗO‘Z

Ботир Парпиевга алоқадор шахслар ишдан олинмоқда

29 мая, 11:53 6 026 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ботир Парпиевга алоқадор шахслар ишдан олинмоқда Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Қ.Парпиев ишдан олинган. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди. Хабар берилишича, Қодир Парпиев Давлат солиқ қўмитаси собиқ раиси Ботир Парпиевнинг укаси ҳисобланади.

Шунингдек, манба хабарига кўра, Андижон шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи, полковник Шуҳрат Парпиев ҳам ишдан олинган. У Ботир Парпиевнинг жиянидир.

Бундан ташқари, Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, полковник Анвар Парпиев лавозимидан озод қилинган. У Ботир Парпиевнинг укаси Қодир Парпиевнинг ўғли ҳисобланади.

Манба берган хабарга кўра, «Асака» акциядорлик тижорат банки Андижон вилоят филиалининг бошқарувчиси Зафар Парпиев ҳам ишдан кетган. Унинг ҳам Ботир Парпиевга қариндошлиги айтилади.

Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик ҳуқуқий департаменти бошлиғи бўлиб ишлаган Дилшод Парпиев лавозимидан олинган. У Ботир Парпиевнинг ўғлидир.

Ботир Парпиев 1946 йилда Андижон вилоятида, милиция генерал-майори Раҳмат Парпиевнинг оиласида туғилган. 1992-1996 йилларда Андижон вилояти ИИБ бошлиғи, 1996-1998 йилларда Ўзбекистон ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи, 1998-2002 – Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари, 2002 йилнинг июнь ойидан декабрь ойигача – Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазири, 2002-2004 – Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси раиси бўлиб ишлаган, 2003 йилда божхона хизмати генерал-лейтенанти унвонини олган. 2004 йилдан буён Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, Б.Парпиев жорий йилнинг 11 май куни Давлат солиқ қўмитаси раислигидан олинганди. У бошқа ишга ўтказилган. Маълум қилинишича, эндиликда Б.Парпиев Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари сифатида ишлайди.

Бундан ташқари, 19 май куни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциациясининг навбатдан ташқари сайлов Конференцияси бўлиб ўтди. Унда Ботир Парпиев ассоциация раҳбарлигидан ҳам озод этилганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 1
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 14
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 20
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 132
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 100
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 71
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 1
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 0
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 11
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 21
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 14
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 15
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 110
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 155
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 58
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 20
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 124
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 94
  • Бўлимлар