«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 04:45
ЎЗO‘Z

Рамазон ойи меҳр-мурувват ойи

19 мая, 00:50 5 983 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Рамазон ойи меҳр-мурувват ойи Аллоҳ таоло ўз бандаларини доимо хайру саховатли бўлишга буюради. Сахийлик инсонга бахт-саодат келтирадиган ва ўзгаларнинг севимли кишисига айлантирадиган хислатдир. Меҳр-мурувват, ҳамжиҳатлик, сахийлик халқимиз ардоқлаган, асрлар оша амал қилиб келаётган гўзал фазилат ҳамдир. Хайр-саховат, сахийлик инсонлар ўртасида меҳр-оқибат ришталарининг мустаҳкамланишига, ўзаро ҳурмат ва тотувликнинг ортишига хизмат қилади. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Аллоҳ йўлида молларини эҳсон қилувчилар (савобининг) мисоли гўё бир донга ўхшайдики, у ҳар бир бошоғида юзтадан дони бўлган еттита бошоқни ундириб чиқаради. Аллоҳ хоҳлаган кишиларга (савобини) янада кўпайтириб беради. Аллоҳ (карами) кенг ва билимдон зотдир” (Бақара, 261).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки бир мусулмоннинг дунё қайғуларидан бирини кетказса, Аллоҳ унинг қиёмат кунидаги қайғуларидан бирини кетказади. Кимки дунёда бир қийналган биродарининг оғирини енгил қилса, Аллоҳ таоло унинг қиёматдаги оғирини енгил қилади. Бир банда бошқа бандага ёрдам қилса, Аллоҳ таоло унга ҳам ёрдам кўрсатади”, деганлар.

Юқоридаги оят ва ҳадислардан келиб чиқиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжид имом-хатиблари ҳомийларни жалб этган ҳолда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга, “Меҳрибонлик”, “Саҳоват”, “Мурувват” уйларига, иккинчи жаҳон уруш қатнашчилари ва меҳнат фахрийларига моддий ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда.

Жумладан, Сурхондарё вилоят Денов тумани имом-хатиблари томонидан муборак Рамазон ойи муносабати билан тумандаги кам таъминланган оилаларга ва имконияти чекланганларга хайр-эҳсон қилинди.

Жиззах шаҳар “Қассоблик” жоме масжиди ҳомийлар томонидан кўмакка муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида маҳалладаги “Кўзи ожизлар жамияти” ташкилотидаги аъзоларга қўй сўйиб, гўшти тарқатилди. Мирзачўл тумани “Тожиддин ўғли Абдулаҳад ота” жоме масжиди ҳамда ҳомийлар томонидан кам таъминланган оилалар фарзандларига мактаб ўқув қуроллари тарқатилди. Шунингдек, кам таъминланган оилаларнинг бирига даволаниши учун ёрдам пули берилди.

Бухоро вилояти вакиллиги тасарруфидаги масжид имом-хатиблари ҳам саховатли ишга бел боғлади. Ғиждувон тумани Абдухолиқ Ғиждувоний масжиди имом-хатиби Жўрабек Муродов ҳам юртимизда бўлаётган саҳоватли ишларда ўз ҳиссасини қўшишни, кам таъминланган оилаларга ёрдам беришни мақсад қилиб, Ғиждувон туманида яшовчи аҳолининг кам таъминланган оилаларига озиқ-овқат маҳсулотлари эҳсон қилди. Бунинг натижасида кўпгина оилаларнинг хурсандчилиги ва дуоларига мушарраф бўлди.

Андижон вилояти Марҳамат тумани бош имом-хатиби Муҳторжон Шарофиддинов томонидан Рамазон ойи муносабати билан ҳомийларни жалб этган ҳолда имконияти чекланганларга ногиронлик аравачаси ҳадя қилинди.

Манба: Muslim.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 33
  • Хотира – абадий, қадр – муқаддас! 07 мая, 20:23 42
  • Шавкат Мирзиёев бешта давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди 07 мая, 19:36 39
  • АҚШ элчиси «оддий, аммо инқилобий ғоя» ҳақида гапирди 07 мая, 19:08 119
  • Республика тез тиббий ёрдам маркази филиали амалдори қўлга олинди 07 мая, 17:45 151
  • Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят содир этган 33 ходим қайта ишга кириб, яна жиноятга қўл урган 07 мая, 14:04 94
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди” 08 мая, 00:13 45
  • Путин тактик ядро қуроли билан машғулот ўтказишни буюрди. Бу нимани англатади? 07 мая, 23:49 109
  • Apple янги iPad Air ва iPad Pro тақдимотини ўтказди 07 мая, 23:25 26
  • Миржалол Қосимов: "Ўйинни ташлаб юбормай, охиригача курашганимиз мени қувонтирди" 07 мая, 23:03 55
  • Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик" 07 мая, 22:44 94
  • Куба президенти ҳарбий парадда иштирок этиш учун Москвага келди 07 мая, 22:16 91
  • Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди 07 мая, 21:55 124
  • Америкаликларнинг 60 фоиздан ортиғи АҚШ президентининг иқтисодий ислоҳотларидан норози бўлмоқда 07 мая, 21:30 56
  • Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди 07 мая, 21:11 95
  • Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин 07 мая, 21:01 77
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 33
  • Суперлига. "Пахтакор" 7 та гол урилган ўйинда "Металлург"ни мағлуб этди 07 мая, 20:32 61
  • Бўлимлар