«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 18:20
ЎЗO‘Z

Пешонага қўйилган «2»лар: мактабдаги бир қатор мансабдорлар ишдан олинди

16 мая, 00:08 5 513 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Пешонага қўйилган «2»лар: мактабдаги бир қатор мансабдорлар ишдан олинди Сўнгги кунларда интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда пешонасига «2» баҳо қўйилган ўқувчилар сурати тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди ва ҳамюртларимизнинг ҳақли эътирозини келтириб чиқарди.

Халқ таълими вазирлиги томонидан мазкур ҳолат ўрганиб чиқилди. Маълум бўлишича, воқеа шу йилнинг май ойи бошида Бекобод шаҳридаги 5-сонли умумтаълим мактабининг 1-«Ж» синфида содир бўлган. Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан муассасада хизмат текшируви ўтказилиб, ўқувчиларнинг камситилишига йўл қўйгани учун барча масъул ходимларга тегишлича чора кўрилди. Бу ҳақда «Xabar.uz» сайтига Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Хусусан, муассасада ўқувчиларнинг ҳуқуқлари поймол этилиши, уларнинг қадр-қиммати камситилишига шароит яратиб бергани, мактабда назоратни издан чиқариб, таълим-тарбия жараёнини қониқарсиз ҳолатга келтиргани, ўзининг лавозим мажбуриятларини қўпол равишда бузгани учун мактаб директори Д.Бабамуратова билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Ўз вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашгани, қатор хато ва камчиликларга йўл қўйганлиги учун мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосарлари Ҳ.Раззоқова, Г.Байматова, О.Абдуллаева, маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлар И.Мўминов, М.Рўзиева ҳамда педагогга хос бўлмаган хатти-ҳаракатлари, ўз ўқувчисининг камситилишига йўл қўйгани учун бошланғич синф ўқитувчилари С.Раҳмонова, М.Ҳамдамова билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди.

Ўз хизмат вазифасига совуққонлик билан қарагани, тасарруфидаги таълим муассасаларида ўқув жараёнларини назорат қилмагани учун Бекобод шаҳар халқ таълими бўлими мудири М.Қўзибаевга «Ҳайфсан» берилди. Бекобод шаҳар халқ таълими бўлими маънавий-маърифий тарбия ва болаларнинг ижтимоий ҳимояси бўйича шўъба мудири Н.Мусакова эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Ш.Бурхонов ўқувчиларнинг ота-оналари билан учрашиб, улардан бўлган воқеа учун узр сўради.

Мазкур ҳолат тизимдаги барча таълим муассасаларида педагоглар, маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди. Воқеа юзасидан аниқланган хато ва камчиликларга ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига маълумот киритилди.

Халқ таълими вазирлиги ҳар бир ўқувчининг бепул ва сифатли умумий ўрта таълим олишга бўлган конституциявий ҳуқуқлари сўзсиз таъминланишига кўмаклашади ва ўқувчи ҳуқуқлари бузилишининг ҳар қандай кўринишига нисбатан қатъий чора кўради. Шу ўринда, вазирлик ота-оналар ва жамоатчиликдан таълим-тарбия жараёнларида фаол бўлишни сўраган ҳолда ҳамкорликка доим тайёрлигини маълум қилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Республика тез тиббий ёрдам маркази филиали амалдори қўлга олинди 07 мая, 17:45 32
  • Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят содир этган 33 ходим қайта ишга кириб, яна жиноятга қўл урган 07 мая, 14:04 68
  • Тошкентда Давлат кадастрлар палатаси туман филиали бошлиғи 25 минг доллар олаётганида ушланди 07 мая, 13:36 85
  • Сентябр ойига қадар ўқув жараёнларига янги тизим жорий этилади 07 мая, 11:23 110
  • 3 минг нафар ўзбекистонлик Кореяга автомобилсозлик йўналишида ишга юборилиши мумкин 07 мая, 09:23 70
  • Сирдарёдаги мактабда ўқувчилар клип томоша қилди, синф раҳбари ва директор ишдан олинди 07 мая, 08:15 208
  • Сўнгги янгиликлар
  • Файзуллаевга танқид қандай таъсир қилди? 07 мая, 18:00 0
  • Республика тез тиббий ёрдам маркази филиали амалдори қўлга олинди 07 мая, 17:45 32
  • Путин бешинчи муддатга Россия президенти лавозимига киришди 07 мая, 17:41 20
  • Зеленский ва Будановни йўқ қилмоқчи бўлган агентлар фош этилди 07 мая, 17:34 70
  • Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди 07 мая, 15:00 199
  • Исроил армияси Рафаҳга авиазарбалар берди 07 мая, 14:32 139
  • Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят содир этган 33 ходим қайта ишга кириб, яна жиноятга қўл урган 07 мая, 14:04 68
  • Тошкентда Давлат кадастрлар палатаси туман филиали бошлиғи 25 минг доллар олаётганида ушланди 07 мая, 13:36 85
  • Кўк чой ичганда танада қандай ўзгаришлар содир бўлади? 07 мая, 13:08 130
  • Путин ҳукуматга миннатдорлик билдирди 07 мая, 12:39 259
  • Бугун Россия ҳукумати истеъфога чиқади 07 мая, 12:16 365
  • АҚШнинг Украина бўйича даҳшатли режаси маълум бўлди 07 мая, 11:50 553
  • Бўлимлар