«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 18:22
ЎЗO‘Z

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби 19 кундан бери кома ҳолатида ётганлиги маълум қилинди

27 апр, 20:53 7 111 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби 19 кундан бери кома ҳолатида ётганлиги маълум қилинди Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳар вакиллиги бош имом-хатиби, 60 яшар Анвар қори Турсунов Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш Республика илмий марказида 5 апрель куни жарроҳлик амалиётини бошдан кечирганидан бери сунъий комада қолмоқда. Бу ҳақда «Sof.uz» Анвар қорининг яқинлари берган маълумотга таяниб хабар қилди.

Бемор жарроҳлик амалиётидан кейин бир муддат ўзига келиб яқинлари билан гаплашган. Шундан кейин мия тўқималари шишиши ва нобуд бўлиши олдини олиш учун Анвар қори Турсуновни сунъий комада ушлаб туришга шифокорлар консилиуми қарор берган.

Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш Республика илмий маркази ходимининг билдиришича, бемор айни вақтда сунъий нафас олдириш тизимига улаб қўйилган. Жарроҳлик амалиётидан кейин ўтган 20 кун ичида Турсуновнинг аҳволи қониқарли ва барқарор қолмоқда.

Маълумот учун, Анвар қори Турсунов 1958 йил 21 ноябрда Тошкент шаҳри Ҳамза туманида хизматчи оиласида туғилган. 1966—1976 йилларда Ҳамза туманидаги 198-умумий ўрта таълим мактабида таҳсил олган.

1981 йил Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг филология факультетини, 2001 йил Тошкент ислом институтини тамомлаган.

Анвар қори Турсунов меҳнат фаолиятини 1981—1984 йилларда «Ёшлик» журналида муҳаррир вазифасидан бошлаган. Сўнгра Ўзбекистон фанлар академияси илмий ходими, Абдулла Қаҳҳор уй музейи илмий ходими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қошидаги таржима ва адабий алоқалар маркази Шарқ адабиёти бўйича катта муҳаррири каби лавозимларда фаолият кўрсатган.

У диний соҳадаги фаолиятини 1994—1999 йилларда Тошкент шаҳар, Яшнобод туманидаги «Янгиобод» жоме масжиди имом-хатиби сифатида бошлаган. 1999 йилдан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ҳамда «Хўжа Аҳрор Валий» жоме масжиди имом-хатиби бўлиб ишлаган. 2015 йилдан «Минор» жоме масжиди бош имом-хатиби вазифасида фаолият юритмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 0
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 18
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 53
  • Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди 27 апр, 13:24 90
  • Шифокор депрессияга учраганларни машина ҳайдашдан воз кечишга чақирди 27 апр, 12:35 29
  • Сурхондарё вилоятида ўрик пишди (фото) 27 апр, 10:37 95
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди" 27 апр, 17:52 0
  • Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз" 27 апр, 17:30 14
  • Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман" 27 апр, 17:22 16
  • Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди" 27 апр, 17:19 38
  • Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистон Осиёда бизга энг яқин ва энг қийин рақиблардан бири эканлигини амалда кўрсатди" 27 апр, 17:11 27
  • Евроиттифоқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун 6 миллион евро ажратди 27 апр, 16:27 14
  • АҚШ разведка идоралари Россия раҳбариятини Навальнийнинг ўлимига алоқадор деб ҳисобламайди 27 апр, 16:21 37
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 17
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 53
  • Санкт-Петербургда аёлларни ёнғиндан қутқарган қаҳрамон ўзбек ким эди? 27 апр, 14:14 155
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 26
  • Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди 27 апр, 13:24 90
  • Бўлимлар