«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 09:04
ЎЗO‘Z

Қуръон мусобақаси мутлақ ғолиби Йўлдошбек қорининг таржимаи ҳоли

25 апр, 12:25 9 417 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қуръон мусобақаси мутлақ ғолиби Йўлдошбек қорининг таржимаи ҳоли Нуриддинов Йўлдошбек Иброҳим ўғли 1995 йил 9 январда Қорақалпоғистон Республикаси, Хўжайли туманининг Кенагас қишлоғида таваллуд топган.

Дастлабки Қуръон таълимини Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида истиқомат қилувчи Неъматуллоҳ қори Аминжон Эшондан олган. 2001-2010 йилларда умумтаълим мактабида, 2010-2014 йилларда Нукус шаҳридаги Ал-Беруний ўрта махсус Ислом билим юртида таҳсил олган. Илк Қуръон хатмини 2004 йили Рамазон ойида Нукус шаҳридаги «Имом эшон Муҳаммад» жомеъ масжидида адо этган.

2015 йилдан ҳозирга қадар имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти талабаси.

Ютуқлари:

– 2008 йили ўсмирлар ўртасидаги шахмат турнирида вилоят босқичида иштирок этган;

– 2008 йили Камалак Болалар Ташкилоти томонидан ўтказилган «Олға сардорлар» баҳсида вилоят босқичида иштирок этган;

– 2011 йили XXI республика Қуръон мусобақаси совриндори;

– 2012 йили XXII республика Қуръон мусобақаси совриндори;

– 2013 йили Кувайт давлатида бўлиб ўтган 4-давра халқаро Қуръон мусобақасида нуфузли иштирок этиб, энг пешқадамлар ўнталигидан жой олган;

– 2016 йили Тошкент Ислом институтида ўтказилган «Қуръон зиёфати» кўрик танлови ғолиби;

– 2016 йили Тошкент Ислом институтида ўтказилган илк азон айтиш мусобақаси ғолиби;

– 2018 йили «Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018»нинг мутлақ ғолиби, олий ўрин соҳиби.

Манба: azon.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 8
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 79
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 242
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 74
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 109
  • Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди 27 апр, 13:24 153
  • Сўнгги янгиликлар
  • Мурзоев: "Қайсидир маънода барибир Индонезия қулайроқ рақиб, биз мусобақа фаворитимиз" 28 апр, 08:51 0
  • Тожикистон ўз фуқароларини «ўта зарурат бўлмаса» Россияга бормасликка чақирди 28 апр, 08:41 0
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 8
  • АҚШ Украинага Patriot ҳаво-мудофаа тизимларининг янги тўпламини етказиб беради 28 апр, 06:00 20
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 79
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 221
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 95
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 54
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 114
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 168
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 149
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 225
  • Бўлимлар